Қайднома

Қидирув

Леога нисбатан ҳурмат шуми?

Леога нисбатан ҳурмат шуми?

  09.03.2022 09:39
  0
  445
Леога нисбатан ҳурмат шуми?

«ПСЖ» жорий мавсум барқарор эмас ёки жамоа ўта хотиржам. Ҳар ҳолда, парижликлар ЧЛ 1/8 финали дастлабки ўйинида «Реал»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига устун келишди, кейин Лига 1да «Нант» меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида ютқазишди. Боз устига, жамоа Нантда биринчи бўлимнинг ўзида 3та жавобсиз гол қўйиб юборди. Энди «Реал» билан баҳсдаги битта вазият кенг муҳокама қилинмоқда...

ЧЛ ўйини. Рақиб - «Реал». Ҳисоб - 0:0. «ПСЖ» футболчилари навбатдаги ҳужумда бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бироқ ижро у қадар яхши чиқмади, рақиб тўпни жарима майдони ташқарисига тепиб юборди. Камига мадридликлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Лионель Месси эса олдинга интилган Винисиус Жуниорни тўхтатишга унчалик урингани ҳам йўқ. Боз устига, аргентиналик юлдуз бразилиялик рақибини ўтказиб юборганидан кейин ҳам, унинг ортидан югуришни хоҳламади. Лео шунчаки, «пиёда» юрди, гўё. Айни шу ҳолат Данилу Перейрунинг ғазабини қўзғатди. Португалиялик ҳимоячи аввалига Винисиусни тўхтатиш учун тактик қўполлик қилишга мажбур бўлди ва бунинг учун ҳакамдан сариқ карточка олди. У шундан сўнг Мессига қарата ўшқирди. RMC Sport яқинда «Порту»нинг собиқ вакили аргентиналик футболчи «ўйиндан чиқиб қолган вазият»га қандай ғазаб билан муносабат билдиргани акс этган видеолавҳани видеода ошкор қилди. Ҳа, «ПСЖ»да Леонинг ҳурматини жойига қўйишмаяпти, чоғи.

Умуман, ўша ўйин Месси учун муваффақият келтирмади - аргентиналик юлдуз пенальтидан фойдаланолмай, «Реал»га қарши ўйинлардаги голсиз сериясини давом эттирди, L~Equipe нашри эса уни майдондаги энг суст футболчилардан бири сифатида кўрсатди. Тўғри, «ПСЖ» бахтига Килиан Мбаппе сўнгги лаҳзаларда ғалаба голини урди.

Муносабат

- «ПСЖ» либосидаги Мессини кўрсам, чинакамига ачиняпман. Ҳамма унинг барчасини ўз қўлига олиб, «Барселона»даги кароматларини такрорлашини хоҳлайди. Йўқ, ҳозир Месси ва Мбаппени ўзаро таққослашни истамайман. Охирги бир неча ойки, бир қирол ўрнига бошқаси тикланаётганини кузатяпмиз. Ҳозирги Месси «Барса»да ўйнаганининг сояси, холос... Эммануэль Пети («Арсенал»-нинг собиқ ҳужумчиси).

- Бу гапим билан жиннидек кўринарман, аммо ўйлашимча, дейлик, Бен Арфа ҳеч бир жабҳада Мессидан ёмон эмас. Такрорлайман, Атем ўзининг энг яхши спорт формасида - бу Месси. Жибриль Сиссе («Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси).

- Месси бўшашмоқда. У бошини тобора пастламоқда, майдонда пиёда юрмоқда ва ўйин натижасига таъсир кўрсатолмаяпти. Le Parisien (Франция нашри).

- Мессидек футболчини танқид қилиш мумкин эмас. Ким шундай қилса, у футболда ҳеч нарсани тушунмайди... Карим Бензема («Реал» ҳужумчиси).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz