Қайднома

Қидирув

+30 йиллик тарихга «имзо»

+30 йиллик тарихга «имзо»

  10.03.2022 06:36
  0
  327
+30 йиллик тарихга «имзо»

Россиянинг «СДЗН» («Спорт день за днём») нашри мамлакат чемпионати тарихига назар солиб, ўзига хос рамзий терма жамоа шакллантирди. Журналистлар бунда 30 йилдан ортиқ вақт давомида Россия элит лигасида ўйнаган собиқ иттифоқ республикалари вакилларига эътибор қаратишди. Оддий айтганда, чемпионатнинг Қ30 йиллик тарихида ёрқин из қолдирган МДҲ мамлакатлари футболчилари эътироф этилдилар.

Ўзига хос рамзий жамоадан Ўзбекистон миллий термаси сардори Элдор Шомуродов ҳам жой олди. Маълумот учун, ҳозирда «Рома» шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчимиз 20017-2020 йиллар оралиғида «Ростов»да ўйнаганди. Элдор бу клуб билан қандайдир соврин ютгани йўқ, муҳими, ўз ўйинлари билан назарга тушди, шу тариқа Италия чемпионатига йўл олди. Эҳтимол, Шомуродовни айни шу факт ўлароқ, рамзий жамоага киритишгандир. Бинобарин, биздан вақтида Миржалол Қосимов ва Одил Аҳмедов ҳам Россия чемпионатида чакки ўйнашмаган. Фарқи шуки, улар еврофутболга юзланишмаганди.

Элдор Шомуродов «Ростов»да жами 91 марта майдонга тушиб, 18та гол ва 12та самарали узатмага муаллифлик қилди. «Ростов» 2020 йилнинг октябрь ойида ҳамюртимизни «Женоа»га пуллади - 7,5 миллион евро. Элдор Генуя жамоасида ҳам чакки статистика қайд этмади - 32та ўйин, 8та гол, 2та самарали узатма. «Рома» эса Шомуродов трансфери учун «Женоа»га 17,5 миллион евро тўлади.

Россия чемпионатининг МДҲ вакилларидан тузилган рамзий жамоа­си («Спорт день за днём» нашри талқини)

Дарвозабон - Роман Березовский (Арманистон)

Ҳимоячилар - Александр Мартинович (Беларусь), Александр Зинченко (Украина), Соломон Кверквелия (Грузия), Ярослав Ракицкий (Украина)

Ярим ҳимоячилар: Тимофей Калачев (Беларусь), Максим Калиниченко (Украина), Александр Гацкан (Молдова), Анатолий Тимошук (Украина)

Ҳужумчилар: Андрей Воронин (Украина), Элдор Шомуродов (Ўзбекистон)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz