Қайднома

Қидирув

«Совринютар» одам ёхуд Тьяго Сильва 12 мавсумдан буён камида 1та СОВРИН ЮТМОҚДА!

«Совринютар» одам ёхуд Тьяго Сильва 12 мавсумдан буён камида 1та СОВРИН ЮТМОҚДА!

  10.03.2022 08:48
  0
  338
«Совринютар» одам ёхуд Тьяго Сильва 12 мавсумдан буён камида 1та СОВРИН ЮТМОҚДА!

Бразилиялик Тьяго Сильванинг фаолиятига ҳар қандай футболчи ҳавас билан боқса керак. Уни бемалол «соврин­ютар» ибораси билан таърифлаш мумкин. Қаранг, Бразилия терма жамоаси ва «Челси» клуби ҳимоя­чиси қаторасига 12 йилдан буён кубок ютиш бобида ўзига хос серия қайд этмоқда. Шунчаки, ажойиб!

Тьягонинг ушбу ажиб серияси мавсум-2010|2011да бошланган эди. Бразилиялик футболчи шундан буён ҳар мавсум ўз коллекциясини камида 1та соврин билан бойитмоқда. Диққат қилинг, Сильва бу оралиқда 3 марта мавсумни 4тадан соврин билан якунлади. Жорий йил бошида БААда ташкиллаштирилган Клублар ўртасидаги ЖЧ-2021нинг бош соврини эса футболчи учун ушбу серия ҳисобидан 28-соврин бўлди.

Тьяго Сильвада бу йил яна соврин ютиш имконияти йўқ эмас. Ҳа, АПЛда олтин медаль олиш масаласи қийин, лекин ЧЛ ва Англия кубоги бор. Лондонликлар еврокубокнинг 1|8 финалида «Лилль» тўсиғидан ўтишга яқинлар, мамлакат кубоги чорак финалида эса «Мидлсбро» билан куч синашишади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz