Қайднома

Қидирув

Рейтинг Академия маҳсули қандай?

Рейтинг Академия маҳсули қандай?

  12.03.2022 09:00
  0
  269
Рейтинг  Академия маҳсули қандай?

CIES Football Observatory (Халқаро спорт тадқиқотлари маркази) энг сердаромад футбол академиялари рейтингини эълон қилди. Бунда гуруҳ экспертлари 15-21 ёшли пайти клуб академиясида камида 3 мавсум шуғулланган футболчиларга эътибор қаратишган. Янада аниқроғи, шу даврда тарбияланувчилар трансферидан тушган даромадни ҳисобга олишган.

Ҳисоб-китобларга мувофиқ, академия маҳсулдорлиги бўйича «Бенфика» мутлақ етакчи. Лиссабон клуби ўз тарбияланувчилари трансферидан жами 379 миллион евро топган. «Бенфика»нинг энг қимматбаҳо тарбияланувчиси - Жоау Фелиш. Португалия жамоаси шу биргина футболчи трансферидан 120 миллион евро олган. «Реал» академия­си маҳсули ҳам чакки эмас - 330 млн. евро. Бу суммада Альваро Моратанинг улуши катта. «Монако» эса Килиан Мбаппе трансфери ҳисобига кучли учликда. Диққат қилинг, Франция жамоаси академияси келтирган 285 миллион евродан нақ 63 фоизи Килианнинг «ПСЖ»га сотилишидан тушган.

Факт. Эътиборлиси, академиялар улуши бў­йича кучли 10та клубнинг 3таси Европанинг 5та элит лигасидан ташқарида. Булар -  «Бенфика» (1-ўрин), «Аякс» (4-ўрин) ва «Спортинг» (9-ўрин).

Академия тарбияланувчилари трансферидан энг кўп топган клублар (топ-10)

Клуб (мамлакат)

Сумма

Энг қимматбаҳо тарбияланувчи

1

«Бенфика» (Португалия)

379

Жоау Фелиш

2

«Реал» (Испания)

330

Альваро Мората

3

«Монако» (Франция)

285

Килиан Мбаппе

4

«Аякс» (Нидерландия)

283

Маттейс де Лигт

5

«Лион (Франция)

270

Александр Лаказетт

6

«Байер» (Германия)

213

Кай Хаверц

7

«Аталанта» (Италия)

211

Амад Диалло

8

«Челси» (Англия)

210

Тэмми Абрахам

9

«Спортинг» (Португалия)

209

Жоау Мариу

10

«Ливерпуль» (Англия)

171

Раҳим Стерлинг

Изоҳ: суммалар миллион евро ҳисобида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz