Қайднома

Қидирув

ИШОНЧ АСЛО СЎНМАСИН!

ИШОНЧ АСЛО СЎНМАСИН!

  13.03.2022 17:37
  0
  3637
ИШОНЧ АСЛО СЎНМАСИН!

«Нефтчи»нинг шонли йўли,

Ёддан кетмаган ҳали.

Яна янги имконлар,

Сара совринлар сари.

 

Жамоанинг жанговар,

Руҳи бўлгандир доим.

Мухлислар ҳам фидойи,

Бўлмаганлар ҳеч хоин.

 

Раҳбарлар ҳам ҳар бирин,

Сўраб турганлар ҳолин.

Ҳаммаси бир жон бўлиб,

Ўйинга берган борин.

 

Яна тарих қайтмоқда,

Янги йўллар очилди.

Мухлисларнинг қалбига,

Янги уруғ сочилди.

 

Сабр билан мухлислар,

Жамоани қўллаймиз.

Мағлубият бўлса ҳам,

Ёнларида бўлгаймиз.

 

Катта ютуқлар сари,

Чарчамаймиз, толмаймиз.

Мухлислик қилиб чиндан,

Сан-у манга бормаймиз.

 

Тартиб-интизом билан,

Яхлит, кучли бўлишсин.

Ҳар ўйиндан завқ олиб,

Жавлон уриб юришсин.

 

Юрагимиздан ишонч,

Ҳар маҳал ҳеч сўнмасин.

Чемпион бўлмагунча,

Ҳеч бир мухлис кўнмасин.

Aваз ИСАҚОВ, Фарғона вилояти


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz