Қайднома

Қидирув

АНА, ХОЛОС! Ие, бу Эриксен экан-ку!

АНА, ХОЛОС! Ие, бу Эриксен экан-ку!

  14.03.2022 05:55
  0
  319
АНА, ХОЛОС! Ие, бу Эриксен экан-ку!

АПЛ 28-туридан туридан ўрин олган «Норвич» - «Брентфорд» учрашувида кутилмаган воқеа содир бўлди. Меҳмонлар мазкур баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, лекин қуйидаги маълумот мавзуси мутлақо бошқа.

Ўйиннинг 39-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Брэндон Уильямс рақиб футболчиси унга нисбатан қўполлик ишлатиб, ерга қулатганидан ғазабланди ва дарҳол жавоб қайтаришга уринди, бироқ... рўпарасида Кристиан Эриксенни кўрган ёш футболчининг юз ифодаси ўзгарди, табассум билан рақибини қучоқлаб олди. Мазкур ҳолат акс этган видеоролик зумда интернет тармоқларида тарқалиб, кўпчиликнинг юксак эътирофига сазовор бўлди.

Хабарингиз бор, Евро-2020да даниялик ярим ҳимоячининг майдонда юраги тўхтаб қолган, фақатгина шифокорлар ёрдамида унинг ҳаёти сақлаб қолинганди.

Январда «Тоттенхэм» ва «Интер»нинг собиқ футболчиси «асаларилар» билан ярим йиллик шартнома имзолади. Дастлаб «Брентфорд»нинг U-23 жамоасида бир нечта ўйин ўтказган Эриксен 26 февраль куни «Ньюкасл»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди. «Норвич» билан учрашувда у узоқ муддатдан кейин илк бор бошланғич таркибга киритилганди.

Эътиборлиси, аста-секин яна катта футбол ҳавосидан баҳра олаётган 30 ёшли ярим ҳимоячи шу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Эриксен жорий йил Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиш ниятида. Маълумот учун, Дания миллий термаси мундиал саралашида муваффақиятли қатнашиб, финал босқич масаласини биринчилардан бўлиб ҳал қилганди.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz