Қайднома

Қидирув

Легионерларимиздан дараклар: Қисқа муддатли «ўзбекча дуэль»

Легионерларимиздан дараклар: Қисқа муддатли «ўзбекча дуэль»

  15.03.2022 03:30
  0
  355
Легионерларимиздан дараклар: Қисқа муддатли «ўзбекча дуэль»

Россия. Россия Премьер-лигаси 21-турида қисқа вақт «ўзбекча дуэль» кузатилди. «Уфа» - «Нижний Новгород» учрашувида мезбонлар вакили Остон Ўрунов 70-дақиқада захирадан майдонга тушган бўлса, меҳмон жамоа ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев тўлиқ вақт давомида ҳаракатланди ва сариқ карточка олди. Натижага келсак, кучлар тенг келди - 0:0.

Қозоғистон. «Қайрат» Премьер-лига 2-турида «Махтаарал» меҳмони бўлиб, пенальтидан урилган ягона гол эвазига 3 очко олди. Бироқ жамоа бош мураббийи Қурбон Бердиев бу сафар ҳам ҳамюртимиз Жасур Жалолиддиновга имконият бермади. «Тобол» эса Игорь Сергеев тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган ўйинда «Каспий» дарвозасига йўл тополмади - 0:0. «Тараз» - «Ордабаси» ўйини тақдирини мезбон жамоанинг ягона голи ҳал қилди. Одил Абдумажидов бу сафар ҳам меҳмон жамоа сафида тўлиқ вақт ҳаракатланди. «Ордабаси» 1-турда «Махтаарал» билан ўйинда муроса кўчасида тўхтаганди (1:1).

БАА. Отабек Шукуров тўлиқ вақт тўп сурган ўйинда «Шаржа» 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Гап БАА элит лигаси 19-туридан ўрин олган «Ажман»га қарши уй учрашуви ҳақида кетмоқда. Шукуров жамоаси айни вақт турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда (36 очко). Пеш­қадам - «Ал-Айн»да эса 43 очко бор. «Шабаб Ал Аҳли» - «Ал-Васл» ўйини (0:2)да мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев майдонга тушгани йўқ.

Саудия Арабистони. «Ал-Наср» мамлакат чемпионати 24-турида «Ал-Иттифоқ» меҳмони бўлди. Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов бу ўйинда ниҳоят, «Наср»нинг бошланғич таркибига қайтди, бироқ 43-дақиқада захирага олинди. Якунда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ваҳоланки, меҳмонлар биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ортда бораётгандилар. Тўғри, «Иттифоқ»нинг ўйинни 8 нафар футболчи билан тугатганини ҳам айтиш керак. «Ал-Наср» матбуот хизмати кейинроқ Машарипов жароҳат туфайли алмаштирилганини маълум қилди. Тиббий текширувларда аниқланишича, футболчимизнинг бурун суяги синган.

Италия. «Рома» ўтган ҳафта ўртасида Конференциялар Лигаси 1|8 финали доирасида «Витесс» меҳмони бўлиб, ортга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов Нидерландиядаги баҳсда майдонга тушмади. Рим клуби Италия «А» серияси 29-турида эса сафарда «Удинезе»га қарши майдонга тушди ва сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди - 1:1. Эътиборлиси, пенальтини 65-дақиқада ўйинга қўшилган ҳамюртимиз ишлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz