Қайднома

Қидирув

«Қизилқум»дан шундай важоҳат кутганмидингиз ёхуд 2-тур таҳлилини қиламиз...

«Қизилқум»дан шундай важоҳат кутганмидингиз ёхуд 2-тур таҳлилини қиламиз...

  15.03.2022 09:19
  0
  355
«Қизилқум»дан шундай важоҳат кутганмидингиз ёхуд 2-тур таҳлилини қиламиз...

Мана, Суперлиганинг дастлабки 2та тури ортда қолди. Илк хулосалар қандай? Жамоалар қурғоқ стартдан кейин ҳар тугул маҳсулдорликни анча оширди. Бу яхшилик аломати, албатта. Айниқса, таркибини асосан «Локомотив»нинг собиқ вакиллари ва легионерлар билан кучайтирган «Қизилқум» ҳужум ва голга чанқоқлиги билан ажралиб турибди. 2та учрашувда 5та гол урган Никола Лазаревич|Ҳамиджон Актамов жамоаси ҳозирда тўплар нисбати бўйича 1-ўринда! Жорий мавсум ҳисобидан 1та ўйинда рақиб дарвозасини 3 бора ишғол қилган ягона иштирокчи ҳам шу «Қизилқум». Ваҳоланки, навоийликлар ҳар икки ўйинни мезбон мақомида ўтказган бўлсаларда, Тошкент вилоятида пойтахт жамоаларига қарши майдонга тушишди. Демакки, жамоа салоҳияти чакки эмас, чоғи. Ҳозирча тасаввур шундай.

Самарқандда «Сурхон»ни енгган «Навбаҳор» ва Қаршида «Насаф»га ён бермаган «Металлург» ҳам чакки старт олмади. Улуғбек Бақоевнинг «Сўғдиёна»си эса одатдагидек, тежамкор услубда ғалабани тантана қилди. Ҳа, «Пахтакор» хира ўйинга қарамай, «Нефтчи»дан 3 очко тортиб олди, лекин ҳозирдан бемалол тахмин қилиш мумкин - бу йил амалдаги чемпионга асло осон бўлмайди.

*** Александар Станиславлевич («Қизилқум»)ва Драган Черан («Пахтакор»)дастлабки икки турда ҳам 1тадан гол уришди. «Пахтакор» вакили мавсумнинг илк расмий ўйини (Ўзбекис­тон суперкубоги)да ҳам гол қувончини туйганди.

*** 2-турдан сўнг очко йўқотмаган 2та жамоа қолди - «Қизилқум» ва «Пахтакор». Шунга мос равишда 2та клубда очко йўқ - АГМК ва «Динамо»

*** «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» ҳали гол қўйиб юборгани йўқ. Аксинча, «Олимпик» ва «Динамо»нинг голлар устунида ҳозирча «0» порлаб турибди.

 

«НАСАФ» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:1 (0:0)

Голлар: Ҳусайн Норчаев (80) - Аброр

Тошқўзиев (90).

 «ҚЎҚОН-1912» - «ОЛИМПИК» - 1:0 (0:0)

Гол: Жавоҳир Сиддиқов (63).

 «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР» - 3:1 (1:0)

Голлар: Шерали Жўраев (45}1), Темурхўжа Абдухолиқов (47), Александар Станислав-

левич (75) - Дилшод Жўраев (90}2-пен.).

 «СУРХОН» - «НАВБАҲОР» - 1:2 (0:1)

Голлар: Мирослав Маркович (89-пен.) - Элгужа Григалашвили (6), Зоран Марушич (54).

«ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ» - 1:0 (0:0)

Гол: Драган Черан (52).

 «ЛОКОМОТИВ» - АГМК - 2:1 (1:1)

Голлар: Ғуломҳайдар Ғуломов (42), Санжар Қодирқулов (70) - Хуршид Ғиёсов (41).

 «СЎҒДИЁНА» - «ДИНАМО» - 1:0 (0:0)

Гол: Шоҳруз Норхонов (66).

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Нега ҳимоявий тактика? Чунки қандай жамоага қарши ўйнашимизни билгандик. Охирида урилган гол тактикамизни оқлади. Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи).

- Меҳмон жамоа мураббийининг қандайдир услубини кўрмадим. «Металлург» фақат ҳимояланди ва узун узатмаларга таянди. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

- Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг дисквалификация қилинганини учрашувдан олдин эшитдик, сабаби менга номаълум. Бахтиёр Аъзамович бундан роса асабийлашди. Зеро, бу ҳақда эртароқ огоҳлантиришса, мақсадга мувофиқ бўларди. Даврон Файзиев («Қўқон-1912» мураббийи).

- Академия нима учун? Ёш футболчиларни асосий таркибга тортиш учун. Тайёр футболчиларни сотиб олиб, ўйнатишни ҳамма билади. Лекин ёшларга ишонч билдириш ҳам муҳим. Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Агар «қизил» юз бермаганида, ғалаба учун ўйнардик. Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи).

- Бу ўйиндан эсда қоладигани - 3 очко. Баъзида 11га 11 ўйнаш яхшироқ... Славче Войнески («Пахтакор» бош мураббийи)

- Йўқ, Клоппга ўхшамайман, бироқ шунга интилиш бор. Денис Коростиченко («Локомотив» бош мураббийи).

- «Сўғдиёна»нинг нейтрал майдонда ўйнашига тўғри келса, бунинг хавотирли томони йўқ. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи).

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - АБРОР ТОШҚЎЗИЕВ

«Металлург» Қаршида «Насаф»га муносиб қаршилик кўрсатди ва якунда ҳақли равишда мағлубиятдан қочди. Луисма Эрнандес жамоасига 1 очко тақдим этган гол муаллифи - Аброр Тошқўзиев. Аслида 2-турда Жавоҳир Сиддиқов ва Ғу-ломҳайдар Ғуломов ҳам муҳим, қолаверса, чиройлироқ гол уришди. Лекин тур қаҳрамонини танлашда Тошқўзиевнинг голи жамоавий уринишларга якуний безак бўлганини эътиборга олдик.

 

ТУР СТАТИСТИКАСИ

Ўйин: 7

Гол: 15 (ўртача: 2,14...)

Томошабин: 18176 (ўртача: 2596...)

Мезбонлар ғалабаси: 5

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: 1

Йирик ҳисобли ғалаба: -

Энг  сермаҳсул ўйин: «Қизилқум» - «Бунёдкор» (4та гол)

Огоҳлантириш: 36 (ўртача: 5,14...)

Четлатиш: 1 (ўртача: 0,14...)

Энг «қўпол» ўйин: «Пахтакор» - «Нефт-чи» (8та сариқ } 1та қизил карточка)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Насаф» - «Металлург» (8346)

Пенальти: 3 (2таси самарали)

«Дубль»: -

«Хет-трик»: -

Автогол: -

 

1 ҚизилҚум        2      2      0        0        5-1      6

2 Пахтакор        2      2      0        0        3-0      6

3 Навбаҳор       2      1      1        0        2-1      4

4 Металлург      2      1      1        0        2-1      4

5 СўҒдиёна        2      1      1        0        1-0      4

6 Нефтчи            2      1      0        1        1-1      3

7 ҚўҚон-1912       2      1      0        1        1-1      3

8 Локомотив     2      1      0        1        2-3      3

9 Насаф              2      0      2        0        1-1      2

10 Сурхон          2      0      1        1        1-2      1

11 Олимпик        2      0      1        1        0-1      1

12 Бунёдкор      2      0      1        1        1-3      1

13 АГМК               2      0      0        2        1-3      0

14 Динамо     2          0          0          2          0-3       0

ТЎПУРАРлар:

Драган Черан («Пахтакор») - 2та

Александар Станиславлевич («Қизилқум») - 2та (1та - пен.)

3-ТУР

16 март (чоршанба)

Соат 18:30 «МЕТАЛЛУРГ» - «СУРХОН»

Соат 18:30 «ОЛИМПИК» - «ПАХТАКОР»

17 март (пайшанба)

Соат 18:30 «ДИНАМО» - «ҚИЗИЛҚУМ»

Соат 18:30 «НАВБАҲОР» - «ҚЎҚОН-1912»

18 март (жума)

Соат 18:30 «НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА»

Соат 18:30 «БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ»

20 март (якшанба)

Соат 17:00 АГМК - «НАСАФ»

Давоми бор. Мазкур таҳлилий мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL газетасининг 15 март кунги сешанба сонида мутолаа қилишингиз мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz