Қайднома

Қидирув

Мураббийлар: Бьелса ҳақида 7 факт

Мураббийлар: Бьелса ҳақида 7 факт

  16.03.2022 06:36
  0
  319
Мураббийлар: Бьелса ҳақида 7 факт

27 февраль куни «Лидс» бош мураббийи Марсело Бьелса истеъфога чиқарилди. Албатта, воқеаларнинг бундай ривож олиши кўпчиликнинг кайфиятини бузди, ўз навбатида, ушбу ажойиб шахс ҳақида 7та фактни келтириб ўтишга сабаб бўлди.

Биринчи факт: биласизки, Марсело гарчи қисқа давом этган бўлсада, мақташга арзийдиган футболчилик фаолиятига эга. Унинг дастлабки клуби «Ньюэллс Олд Бойз» бўлган, бу жамоанинг асосий рақобатчиси, ўша шаҳар шарафини ҳимоя қилувчи «Росарио Сентрал»га эса Бьелсанинг отаси мухлислик қиларди. Умуман, спортдаги танловда шунақа ҳолатлар ҳам тез-тез учраб туради...

Иккинчи факт: 21 ёшида яшил майдонда ўзидан ёрқин таассурот қолдирган Марселони Аргентина термасига чақиришди. Жамоа Бразилияда ўтказилган Олимпиададан олдинги турнирда қатнашиб, учинчи ўринни эгаллаганди. Шу билан ўйинчилик фаолия­ти якунланди, кейинчалик му-раббий сифатида иш бошлади.

Учинчи факт: мураббийлик фаолияти бошида Бьелса илк жамоаси «Ньюэллс»нинг ёшлар таркибини бош­қарган, кейинчалик айнан шу шогирдлари билан Аргентина чемпионати учинчи дивизионида ғолиб чиққанди. Аммо шу ерда ҳам бир қизиқ тафсилот бор. Гап шундаки, Марсело клуб учун янги иқтидорлар қидиришга кўп вақт сарфлаган, скаутларга эса ҳар доим ҳам ишонавермаган. Шу тариқа, ёш мураббий асосий таркиб учун яхшилар яхшисини топиш мақсадида умумий ҳисобда 25 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтган.

Тўртинчи факт: 2019 йилнинг 28 апрелида Чемпионшип 45-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши баҳсда бирмингемликлар аъзоси майсага йиқилган пайт «Лидс» футболчилари тезкор ҳужум эвазига гол уришди. Жамоалар ўзаро жанжаллашиб кетишди, бироқ Бьелса шогирдларидан жавоб голини атайин ўтказиб юборишларини сўради! Айнан ўша воқеа сабаб клуб «FIFA Fair Play Award 2019» совринига муносиб кўрилди.

Бешинчи факт: 2001 йили Бьелса Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерация­си талқинига кўра, йилнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди, 2019 йилда эса France Foot-ball журнали уни барча даврларнинг энг яхши мураббийлари рейтингида 48-ўринга жойлади. Табиийки, футболдаги меҳ-натлар беэътибор қолмайди.

Олтинчи факт: Марселонинг оиласи ҳақида қисқача. Оила бадавлат бўлмаган, аммо яхшигина обрў-эътиборга эга эди, зеро футболчининг бобоси Рафаэль Аргентинада маъмурий ҳуқуқ асосчиларидан бири эди, опаси сиёсатда муваффақиятга эришган, акаси ташқи ишлар вазири, Aeropuertos Argen-tina 2000 авиакомпанияси президенти бўлган, ҳозир Чилида элчи ҳисобланади. Ҳа, қариндошларидан ўзиб кетиш мотивацияси тинчлик бермагани аниқ...

Еттинчи факт: 2009 йили «Ньюэллс Олд Бойз» клубининг уй стадионига Марсело Бьелса номи берилди. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис қўл остида жамоа икки марта Аргентина чемпионлигига эришган, 1992 йилда Либертадорес кубоги финалигача етиб борган.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz