Суперлига 2-тури доирасидаги «Локомотив» - АГМК ўйинида «темирйўлчилар» ғалаба голини «чақалоқ тебратиш» билан нишонлашди. Жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, футболчилардан ҳеч бири оиласида чақалоқ туғилмаган, шунчаки, камерунлик Жером Этаме бироз шошқалоқлик қилган. «Нима бўлди ўзи? АГМК билан баҳсда Санжар Қодирқуловнинг голи «чақалоқ туғилганини нишонлаш»га уланиб кетди. Ўйиндан сўнг ташаббускор шоввоз маълум бўлди - Жером. «Фарзандли бўлибди-ю, хабарсиз қолибмиз» қабилида хижолат чеккан футболчилар навбатдаги машғулотдан олдин уни табриклаш учун саф тортишди. Оғзи қулоғида Жером табрикларни қабул қилаётиб, қандай исм қўйилгани ҳақидаги саволга кўзларини катта-катта очиб, жавоб берди: «Йўқ, ҳали туғилишига 4 ой бор, ҳомиладор турмуш ўртоғимни хурсанд қилишни ўйладим, холос». Кейин қандай сўзлар янграганини англаб олаверинг...», - деб ёзди Аброр Пирриев «Телеграм»даги каналида.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20