Қайднома

Қидирув

Трансляция ҳуқуқини сотиш фурсати

Трансляция ҳуқуқини сотиш фурсати

  16.03.2022 16:16
  0
  355
Трансляция ҳуқуқини сотиш фурсати

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Украина ва Россия ўртасидаги низо туфайли рус ўлкасидаги мухлислар Европа миллий биринчиликлари ўйинларини томоша қилишдан мосуво бўлаётганларига тўхталиб, уларга муқобил вариант сифатида Ўзбекис­тон Суперлигаси трансляциясини таклиф этиш ғоясини илгари сурди.

«Ёдингиздами, икки йил аввал, пандемия авж олган паллада Ўзбекистон чемпионатини имкон қадар тезроқ давом эттириш, шу тариқа Россиянинг «Матч-ТВ» канали лига баҳсларини Беларусь чемпионати сингари трансляция қилиши хусусида ғоя вужудга келганди. Ҳозирги вазият шунга ўхшаш, гарчи сабаблар бош­қачароқ бўлса ҳам. Европа миллий лигалари бирин-кетин Россия телеканалларини трансляция ҳуқуқидан маҳрум қилмоқда. Демакки, улар ўрнига Ўзбекистон чемпионатини таклиф этиш мумкин. Буни қабул қилиш-қилмасликлари эса бошқа масала. Умуман олганда, чемпионатимизнинг Россия­даги аудиторияси, дейлик, Шотландия Премьер-лигасиникидан катта бўлиши катта эҳтимол. Ўзи «Матч-ТВ» ушбу мамлакат лигаси баҳсларини намойиш этишини олдин билмасдим...», - дея ёзди Никимбаев «Телеграм»даги «Футболиум» саҳифасида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz