Қайднома

Қидирув

Суперлига-2022: Бугун 3-тур ўинлари давом эттирилади ва кимда имконият қандай?

Суперлига-2022: Бугун 3-тур ўинлари давом эттирилади ва кимда имконият қандай?

  17.03.2022 04:40
  0
  335
Суперлига-2022: Бугун 3-тур ўинлари давом эттирилади ва кимда имконият қандай?

16 март куни (кеча) Coca Cola Суперлигада 3-тур старт олиб, иккита ўйин ўтказилди. Биз эса қолган 5та учрашув бўйича жамоалар имкониятларини таҳлил қилиб, ўз тахминларимиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

ДИНАМО – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Шоҳруҳ Аъзамов, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистент: Тимур Гайнуллин

Комиссар: Жамшид Имамов

Ўзаро ўйинлар тарихига назар солсак, бу жамоалар 2001 йилдан ҳозиргача Суперлигада 34 бор тўқнаш келишган, шулардан 9тасини «Динамо», 16тасини «Қизилқум» ўз фойдасига ҳал қилиб, 9та ўйин дуранг билан тугаган. Самарқандликлар Навоий жамоасини охирги марта 2014 йили 2:1 хисобида мағлубиятга учратишган. «Динамо» жорий мавсумнинг дастлабки турида амалдаги чемпионга қарши баҳсда 0:2, кейин «Сўғдиёна»га 0:1 ҳисобида ютқазди, жамоа ҳали голлари сонини очишга улгурмади. «Қизилқум» эса дастлабки икки ўйинни ўз фойдасига ҳал қилиб, турнир пешқадами бўлиб олди. Дастлаб «Локомотив» (2:0), сўнгра «Бунёдкор» (3:1) мағлуб этилди.

Имкониятлар: 30-20-50

«НАВБАҲОР» - «ҚЎҚОН-1912»

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлалов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

VAR ассистент: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

 

Бу жамоалар ўзаро 32 бор тўқнаш келишган, шулардан 17тасида «Навбаҳор» 8тасида қўқонликлар ғалаба қозонишган, 7 бор дуранг қайд этилган. Ўтган мавсум жамоалар ўз майдонларида рақибларига мағлуб бўлишган. «Навбаҳор» илк турда «Насаф»ни қабул қилиб, тенг курашлар остидаги баҳсда дурангга (0:0) рози бўлди. Иккинчи турда эса Самарқандда «Сурхон»ни 2:1 ҳисобида енгиб, умумий 4 очко билан тўртинчи ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса дастлаб водий дербисида «Нефтчи»га 0:1 кўринишида имкониятни бой бериб, кейинги турда «Олимпик»ни айни ҳисобда мағлуб этди.

Имкониятлар: 40-30-30

«НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА»

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Дмитрий Роман

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

VAR ассистент: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Бекзод Арипов

 

Жамоалар ўзаро 46 бор тўқнаш келишган, «Нефтчи» ҳисобида 28та, «Сўғдиёна»да 8та ғалаба бор, 10та учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати - 92:34, яққол устунлик фарғоналиклар томонида. Илҳом Мўминжонов шогирдлари биринчи турда «Қўқон-1912»ни 1:0 ҳисобида енгган бўлса, кейин «Пахтакор»га ютқазди - 0:1. «Сўғдиёна» эса дастлаб «Бунёдкор» майдонида 0:0 ўйнаб, 2-турда ўз майдонида «Динамо»ни 1:0 кўринишида мағлубиятга учратди.

Имкониятлар: 30-40-30

 

«БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ»

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Санжар Назаров

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистент: Андрей Цапенко

Комиссар: Қудрат Мадраимов

 

Пойтахт шарафини ҳимоя қиладиган мазкур жамоалар ўзаро 30 бор тўқнаш келиб, 11тадан ғалабага эришишган, дуранглар сони 8та. Тўплар нисбати - 41:38, «қалдирғочлар» фойдасига. «Бунёдкор» мавсумни суст бошлади, стартни ўз майдонида «Сўғдиёна» билан голсиз сулҳ тузишдан бошлаган бўлса, 2-турда «Қизилқум»дан енгилди (1:3). «Локомотив» дастлаб «Қизилқум»га 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, сўнгра ўз майдонида АГМКни 2:1 кўринишида енгиб, Навоий жамоаси билан ўйиндаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлади.

Имкониятлар: 30-40-30

 

АГМК - «НАСАФ»

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Лочин Долимов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Бу жамоалар ўзаро 30 бор тўқнаш келишган, 6 бор АГМК, 14 марта «Насаф» ютуққа эришган бўлса, 10та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам Қарши клуби томонида - 26:45. Ортда қолган икки турда жамоалар жуда суст қатнашишди. АГМК дастлаб «Металлург»га 0:1, сўнгра «Локомотив»га 1:2 ҳисобида ютқазди. «Насаф» эса Наманганда 0:0 ўйнаган бўлса, 2-турда ўз майдонида «Металлург» билан ҳам муроса йўлини танлади - 1:1. Шунга қарамай, қаршиликлар ОЧЛ гуруҳ босқичига ўтиш ўйинида «Банияс»ни мағлубиятга учратишди. Демак, Рўзиқул Бердиев жамоаси асосий эътиборни халқаро майдонга қаратгани сабабли, Суперлига дастлабки турларида очколарни бой берган бўлса, ажабмас.

Имкониятлар: 30-40-30


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz