Қайднома

Қидирув

Жесси Маршга тавсия

Жесси Маршга тавсия

  18.03.2022 11:11
  0
  323
Жесси Маршга тавсия

Бир неча кунлар аввал америкалик Жесси Марш «Лидс» бош мураббийига айланди. Клуб инқирозни бошдан кечирмоқда, Премьер-лиганинг сўнгги 5 ўйинида дарвозасидан 20 марта тўп олиб чиқди. Қуйидаги мақолада «оқлар»нинг янги устози биринчи навбатда эътибор қаратиши лозим бўлган бешта асосий жиҳатларни аниқланди...

1. Ҳимояни мустаҳкамлаш

Яққол кўриниб турган муаммодан бошласак. «Лидс» ҳаддан зиёд кўп гол ўтказиб юбормоқда, рақибларининг xG кўрсаткичларидан ортиқ тўп киритишларига замин яратмоқда. Ҳозирча Марш мудофаа чизиғини қай тариқа тартибга солиши мумкинлигини айтиш қийин, аммо мураббийнинг алмашгани ва бунинг ортидан келадиган ҳаяжон футболчиларга асқотиши мумкин. «Лидс» очколарни қўлга киритишни истаса, камроқ тўп ўтказиб юбориши лозим.

2. Етакчиларнинг қайтиш муддатларини аниқлаш

Лиам Купер, Калвин Филлипс ва Патрик Бэмфорд 80 кундан кўпроқ муддатни ўтказиб юборишди, мавсум финишига эса узоқ қолмади. Купер ҳамда Филлипс март ойи бошида қайтишлари керак эди, бироқ сўнгги бор Бьелса уларнинг аҳволини қониқарсиз баҳолаганди. Маршдан жароҳатланганлар билан боғлиқ вазиятга астойдил эътибор қаратиш, тиббиёт бўлими раҳбари Роб Прайс ҳамроҳлигида футболчиларни имкон қадар тезроқ майдонга қайтариш учун дастур ишлаб чиқиш талаб этилади.

3. Ўйин услуби бўйича қарор чиқариш

Маршнинг Европа футболи, аниқроғи, «Ред Булл» тизимидаги клублар - «Зальцбург» ва «Лейпциг»даги тажрибасига назар солсак, мураббий танлайдиган схемалар борасида хулоса бериш мумкин. Австрия жамоасида Жесси қисқа 4-4-2-дан фойдаланган, ўйин вақтида жойлашув 4-2-2-2 ва 4-2-3-1га ўзгарган. «Лейпциг»да эса бир нечта муваффақиятсиз ойлар давомида 4-4-2, 4-3-3 ва ҳаттоки, 3-5-2ни танлаган.

Қандайдир умумий жиҳатларни топишга уринадиган бўлсак, ҳужумдаги кенгликни асосан қанот ҳимоячилари ташкил этишган, ярим ҳимоя вакиллари эса ярим қанотлар ва марказни эгаллашган. «Лидс» таркибида уч нафар вингер бор: Рафинья, Жек Харрисон ва эҳтимол, янги амплуага кўникиши лозим бўладиган Даниэл Жеймс.

4. Кимлар ҳисобига жамоа шакллантиришни тушуниш

Расмий жиҳатдан Марш асосий жамоа мураббийлигига тайинланган ва трансферлар ҳамда шартномаларни узайтириш жараёнида қатнашмаслиги керак. Бироқ у футболдаги ўз қарашларига мос жамоани шакллантириш учун Виктор Орто билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўяди. Жамоанинг икки нафар таниқли етакчилари - Рафинья ва Филлипс-нинг шартномалари 2024 йилда якунланади, демакки, келишувни узайтириш бўйича ишларни бошласа бўлаверади. Ҳозирча музокаралар натижалари ҳақида янгилик йўқ, ваҳоланки, ҳар икки футболчи клубда қолиш ниятида эканликларини яширишмади.

Марш янги жамоа шакллантиришда айнан кимларнинг хизматига таяниши лозимлигини аниқлаб олиши лозим. Эҳтимол, яккама-якка ҳолда ўтадиган суҳбатлар орқали футболчиларнинг нимани ўйлашаётганини билиб олар.

5. Академиядаги ёш иқтидорлардан фойдаланиш

Ҳозир Маршнинг ихтиёрида «товуслар»нинг ёшлар жамоасида тўп сураётган кўплаб истеъдодлар бор. Жесси ушбу футболчиларнинг иқтидоридан қачон ва қандай фойдаланишни аниқлаш учун ўз сиёсатини ишлаб чиқиши керак бўлади. Бунинг учун 23 ёш тоифасидаги жамоа мураббийи Марк Жексон билан мунтазам алоқада бўлиб туриши талаб этилади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz