Қайднома

Қидирув

Трансферлар: Аслида юлғич ким - «Бавария»ми ёки «Боруссия»?

Трансферлар: Аслида юлғич ким - «Бавария»ми ёки «Боруссия»?

  19.03.2022 16:56
  0
  387
Трансферлар: Аслида юлғич ким - «Бавария»ми ёки «Боруссия»?

«Бавария» ҳимоячиси Никлас Зюле янги мавсумни мюнхенликларнинг ашаддий рақиби - Дортмунднинг «Боруссия»си таркибида бошлайди. Қўшимчасига, Бундестим аъзоси мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудига эркин агент мақомида йўл олади - амалдаги шартномаси ёзда тугайдиган футболчи ҳозирнинг ўзида келишувга эришиб олди. Дабдурустдан бу хабар ўта камёб ҳодисадек эшитилади, қарама-қарши йўналишдаги трансферлар эса, тез-тез учраб турадиган оддий воқеадек қабул қилинади, тўғрими? Ҳа, Бундеслига грандини асосий рақобатчилари, айниқса, «қовоғарилар»нинг етакчи ўйинчиларини сариқ чақа ҳам тўламаган ҳолда тортиб олиш орқали заифлаштиришда айблашга одатланиб қолганмиз. Бироқ аслида ҳам шундайми? «Бавария» «Боруссия»нинг 5 нафар футболчисини ўз таркибига қўшиб олган. Якка-ю ягона эркин агент - Роберт Левандовски. Ҳайрон бўлманг, бизнинг ёзганимиз ва сизнинг ўқиганингиз хато эмас, немис футболи тарихида атиги 5 нафар футболчи «Боруссия»дан «Бавария»га ўтган! Сиз-у биз ўйлаганимизга нисбатан жуда кам. Улар қайси ўйинчилар? Sports.ru улар билан таништиради.

• МАТС ХУММЕЛЬС -

35 млн. евро (2016)

Хуммельс «Боруссия» Дорт­мунд ва Германиянинг бош ҳимоячиси эди: ўша давр­да ундан маҳоратлироқ ҳимоячи бўлмаган, терма жамоада у Жером Боатенгдан ҳам ишончлироқ ўйнарди. «Бавария» мутасаддилари улардан жуфтлик ташкил этишга қарор қилишди. Бундан ташқари, Матс бавария-лик бўлиб, Мюнхенга яқин ҳудудда истиқомат қиларди. Бироқ Хуммельс рекордмайстер даражасига кўтарила олмади - ўта ёрқин бўлмаган 3 йилни базўр ўтказди.

• РОБЕРТ ЛЕВАНДОВСКИ - эркин агент (2014)

Таажжубки, Дортмунддан Мюнхенга текинга ўтган ҳужумчи, янги жамоасида энг муваффақиятли ўйинчига айланди. У ҳозирги авлод вакиллари орасидаги энг сермаҳсул тўпурарлардан бири бўлиб турибди. Гарчи Бундеслига «класико»сида Марко Ройс билан кўз қисишиб турсада, «Бавария» сафига қўшилганидан афсусда эмас.

• МАРИО ГЁТЦЕ -

37 млн. евро (2013)

Гётцени «Бавария» айнан шу азалий рақиби билан ЕЧЛнинг Лондондаги финалига тайёргарлик кўраётган паллада харид қилганди. Табиийки, бу «Боруссия» учун жиддий йўқотиш бўлди, футболчининг ўзи эса бир йилдан сўнг жаҳон чемпиони унвонига эришди. Лекин 2 йилдан кейин Мюнхенга ўтганига афсусланди. Ҳозирда 29га чиққан футболчи ПСВда тўп сурмоқда, аммо кўринишидан, фаолиятини якунлагандек.

• ТОРСТЕН ФРИНГС - 9,25 млн. евро (2004)

«Бавария»нинг навбатдаги омадсиз хариди. Фрингс ўзининг энг муваффақиятсиз мавсумини айнан «Альянс-Арена»да ўтказди. Гарчи жамоа у билан 4 йиллик шартнома имзолаган бўлсада, мавсум якунида «Вердер»га сотиб юборди.

• ТОМАС ХЕЛЬМЕР -

3,75 млн. евро (1992)

Бу футболчи гранд таркибида 7 йил тўп сурди, ўйинлар сони бўйича (190 ва 191) Дортмунддаги кўрсаткичга деярли етиб олди. Тўғри, самарадорлик борасида уни Роберт Левандовски билан тенглаштириб бўлмайди. Лекин ҳар ҳолда, аввалги савия-сини йўқотиб қўйгани ҳам йўқ. 1996 йилда Хельмер Бундесманшафт таркибида Европа чемпиони унвонига сазовор бўлди.

«Боруссия» ҳам «Бава-рия»дан тез-тез футболчиларни «ўғирлаб» турди ва кўпинча манфаатга эришолмади. Бундеслиганинг икки номдор клуби ўртасидаги қарама-қарши трансферлар ҳам оз эмас. Лекин уларнинг ўзига яраша сабаблари бор.

• НИКЛАС ЗЮЛЕ - эркин агент (2022)

Ҳозирча, олди-сотдиларнинг охиргиси. Аммо бундай кўламдаги келишувларнинг биринчиси: Германия терма жамоасининг асосий ҳимоячиси фаолиятининг айни гуллаган даврида «Бавария»га келмаяпти, «Боруссия»га кетяпти. Боз устига, текинга. Бундан 5 йил аввал мюнхенликлар Никлас учун «Хоффенхайм»­га 20 млн. евро тўлаган эдилар.

• МАТС ХУММЕЛЬС - 30,5 млн. евро (2019)

Бу Хуммельснинг «Боруссия»га учинчи ташрифи. Ким учундир янгилик, лекин ҳақиқат. 2008 йилда дортмундликлар уни ижарага олишганди, бир йилдан кейин 4 млн. еврога харид қилишди. 2019 йилда эса уни қайтариб бериш эвазига 30 млн.дан кўпроқ тушумга эга бўлишди. Ўшанда «Бавария» Жером Боатенгнинг кетишига тайёргарлик кўриб, янги харидларни амалга ошираётганди. Бироқ Матс Жеромни ортда қолдириб, Дортмундга йўл олди.

• МАРИО ГЁТЦЕ -

22 млн. евро (2016)

Гётценинг Мюнхендаги фаолияти Хуммельсникидан ҳам омадсиз чиқди. Нима бўлганда ҳам, Матс гранднинг асосий ҳимоячиси эди ва Дортмундга қайтиши кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. Марио эса ўз ўрнини топа олмади, «Боруссия»да ҳам «кетмони учмади». Қисқаси, Марио аввалга савиясини тиклай олмади.

• СЕБАСТЬЯН РОДЕ -

12 млн. евро (2016)

Умидларни пучга чиқарган келишув. Роде «Сигнал Идуна-Парк»да атиги ярим йил тўп сурган бўлсада, Дортмундни 2019 йилда тарк этди. Сабаби - жароҳатлар. Таянч ярим ҳимоя­чиси жиддий шикастланишлар оқибатида қарийб икки йилни яшил майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлганди.

• КРИСТИАН НЕРЛИНГЕР - эркин агент (1998)

«Бавария»да 6 йил тўп сурган ва совринларга сазовор бўлган Нерлингер тез-тез майдонга тушсада, асосий таркибдан мунтазам жой олишга эриша олмади. «Боруссия»да эса, аксинча, совринлар озроқ бўлсада, ўйин амалиёти талаб даражасида эди. У ҳатто терма жамоа мураббийларининг эътиборини жалб этди. Лекин жароҳатлар ҳаммасини барбод қилди.

• ЮРГЕН ВЕГМАН - трансфер қиймати маълум эмас (1989)

«Боруссия»дан «Шальке» орқали «Бавария»га йўл олган иқтидорли ҳужумчи ке-йин орт­га қайтган ва Бундеслигада 68та (асосан «Боруссия»да) гол урган. Бироқ фаолиятидаги ягона чемпионлик унвонини Дортмундга қайтиш арафасида, «Бавария» таркибида қўлга киритганди.

• МИХАЭЕЛЬ

РУММЕНИГГЕ - трансфер қиймати маълум эмас (1988)

Румменигге (афсонавий Карл-Хайнцнинг укаси) ҳам Европадаги фаолиятининг қоқ ўртасида клубини ўзгартирганди. Мюнхенликлар сафидаги 6 йиллик фаолиятида у 152та, Дортмунддаги 5 йилда эса 157та ўйинда иштирок этди. Сермаҳсуллик ва сов­ринлар борасида «Бавария»да яхшироқ кўрсаткичларни қайд этган, ўйин сифати ва жамоадаги нуфузи бўйича «Боруссия»даги натижалари устун - Оттмар Хитцфельд даврида у «қовоғарилар» сардори сифатида жамоани майдонга олиб тушганди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz