Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: Кўнгилсизликдан таъсирли воқеа

Футбол атрофида: Кўнгилсизликдан таъсирли воқеа

  19.03.2022 20:10
  0
  387
Футбол атрофида: Кўнгилсизликдан таъсирли воқеа

Мексиканинг Керетаро шаҳрида жойлашган «Коррехидора» стадионида маҳаллий «Галлос» ва «Атлас» клублари мухлислари ўртасида юз берган оммавий муштлашув - фожиа таъсирли воқеаларни ҳам келтириб чиқарди. Масалан, бир болакайнинг рақиб жамоа мухлиси ҳаётини сақлаб қолиш илинжида ўз футболкасини унга тортиқ этгани энг бағритош одамни ҳам ўйлантириб қўйиши тайин.

Таъсирли воқеа тафсилоти

Мартин Кастельянос Вильялобос - Мексика лигаси доирасидаги ўйинни кўриш учун Керетаро шаҳрига йўл олган ва учрашувнинг иккинчи ярмида икки томон фанатлари ўртасида юзага келган шафқатсиз муштлашувда иштирок этган «Атлас» тарафдорларидан бири. Мартин маҳбубасини қутқариш илинжида стадиондан чиқиб кетишга астойдил уринган паллада унга Адольфо исмли болакай ёрдам берди. Оддий айтганда, ёш мухлис меҳмонга ўз эгнидаги «Галлос» футболкасини ечиб берди. «Атлас» фанати шу тариқа қутурган оломон ичидан омон чиқиб олди. Кейинчалик Адольфо ота-онаси билан бирга Мартин ва маҳбубасини автомобилга чиқиб олишларигача кузатиб қўйди.

Ижтимоий тармоқлар ор­қали қидирув

Мартин Кастельянос ортга қайтгач, ижтимоий тармоқ орқали ўша болакайни қидиришга тушди. Табиийки, у бунда ўз қутқарувчисига миннатдорчилик йўллашни мақсад қилганди. «Бу хабарни юзимиздаги умидсизликни кўриб, менга ўз футболкасини берган қаҳрамон болакай ва унинг ота-онасига йўллаяпман. Улар бизнинг стадиондан омон чиқиб олишимизга катта ёрдам беришди. Ҳаётимизни сақлаб қолган кишиларга миннатдорчилик билдириш учун муносиб сўз тополмаяпман...», - деб ёзди «Атлас» мухлиси.

Адольфога миннатдорчилик

Мартин йўллаган хабар ижтимоий тармоқларда кенг тар­қалди ва у Адольфони тезда топди. Шу тариқа болакайга драматик воқеалар жараёнида кўрсатган инсонийлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. «Ёзган хабарим самара берди! АДОЛЬФО исм­ли қаҳрамон болакайни топиб, унга ўз футболкасини бериб, ҳаётимни сақлаб қолгани учун раҳмат айтмоқчи эдим. Такрор айтаман, Адольфо ва унинг ота-онасидан абадий миннатдормиз», - деб ёзди Кастельянос «Фейсбук»да қолдирган иккинчи постида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz