Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон кубоги-2022га қуръа ташланди. «Навбаҳор»нинг А гуруҳи «ўлим гуруҳи»ми?

Ўзбекистон кубоги-2022га қуръа ташланди. «Навбаҳор»нинг А гуруҳи «ўлим гуруҳи»ми?

  19.03.2022 22:33
  0
  343
Ўзбекистон кубоги-2022га қуръа ташланди.  «Навбаҳор»нинг А гуруҳи «ўлим гуруҳи»ми?

Хабарингиз бор ҳозиргина Ўзбекистон кубоги-2022 саралаш ҳамда гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Аввалига қуръа ёрдамида бу йилги кубок финали қайси стадионда ўтиши аниқлаб олинди. Демак,  2022 йилги Ўзбекистон кубоги финали Бухоро шаҳридаги "Бухоро" стадионида бўлиб ўтади. 

Тадбирнинг 2-қисмида эса саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Саралашда 15 та жамоа гуруҳ босқичига бериладиган 2та йўлланма учун кураш олиб боради. Беллашувлар марказлашган тизимда пойтахт Тошкентда ташкил этилади. Саралашнинг I босқичи 23 март куни бўлиб ўтади. II босқич 25 март ҳамда III босқич учрашувлари 27 март кунига тайин қилинган. Саралашнинг II ва III босқичига иштирокчилар кўз ўнгида алоҳида қуръа ташланади.
Саралаш босқичи (23 март)
"Келес" - "Арал"
"Пахтакор-79" - "Юниред"
"Денов" ўйинсиз кейинги босқичга чиқди
"Шаҳрихончи" - "Чиғатой"
"Локомотив-БФК" - "Дўстлик Олтиариқ"
"Лочин" - "Нефтгазмонтаж"
"Қумқўрғон" - "Бинокор"
"Андижон 2" - "Дўтслик Тошкент"

 

Саралашдан сўнг Ўзбекистон кубоги-2022 гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, фақатгина «А» гуруҳида Суперлиганинг тўрт жамоаси - «Қизилқум», «Навбаҳор», «Динамо» ва «Нефтчи» ўзаро тўқнаш келадиган бўлди. Ушбу квартетни «ўлим гуруҳи» деб аташ мумкин. Қолган барча гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:

"А" гуруҳи
"Қизилқум"
"Навбаҳор"
"Динамо"
"Нефтчи"

"B" гуруҳи
АГМК
"Локомотив"
"Зомин"
"Хоразм"

"D" гуруҳи
"Ғиждувон"
"Қўқон-1912"
Саралаш 1 ғолиби
"Машъал"

"E" гуруҳи
"Сўғдиёна"
"Арал Самали"
"Янгиер"
"Андижон"

"F" гуруҳи
"Турон"
"Шўртан"
Саралаш 2 ғолиби
"Олимпик"

"G" гуруҳи
"Металлург"
"Бунёдкор"
"Сурхон"
"Бухоро"

Маълумот учун, гуруҳ босқич ўйинлари 3 турдан иборат бўлади.
1 ва 2-ўринлар, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида энг яхши натижага эришган 2 та жамоа кейинги босқчига йўл олади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz