«БАРCЕЛОНА» ЖАМҒАРМАСИГА ГАП ЙЎҚ! Диққат қилинг, Каталония клуби алоҳида фонд орқали охирги 10 йилда 100 мингдан ортиқ болага ёрдам қўлини чўзибди. Аниқроқ ифода этганда, жамоа раҳбарияти бу муддат ичида Барселона, Жирона, Льейда ва Таррагона провинциялари кенгаши билан келишган ҳолда, Каталониянинг 86та муниципалитетида яшайдиган 111 712 нафар ўғил-қизга қайсидир масалада моддий-маънавий кўмак берган. Қойил!
«Барселона» жамғармаси фаолиятининг асосий икки йўналиши - болаларга нисбатан зўравонлик (жумладан, безорилик)ка қарши курашиш ва уларнинг талаб даражасида таълим олишлари учун шароит яратиш. Фонд шунинг баробарида инклюзив масалаларга ҳам бефарқ эмас. Яъни ногиронлар, қочоқлар ва муҳожирларга ижтимоий ҳаётда ўз жойларини топишларида имкон қадар кўмаклашади. Эътиборли томони, ушбу мақсадларга эришишнинг асосий йўли - болаларни мунтазам спорт ўйинларига жалб этиш. Қолаверса, жамғарма мутахассислари мактаб ўқувчилари билан безориликка қарши курашиш бўйича махсус тренинглар ўтказишади. Яна бир таъсирли ҳолат шуки, жамғарма «Барселона» аёллар ва эркаклар жамоалари футболчиларининг мунтазам равишда шифохоналарда оғир хасталик билан курашаётган бемор болалар ҳолидан хабар олиб туришлари, улар билан самимий суҳбатлашишларини таъминлайди.
Табиийки, «Барса» жамғармаси хайрия маблағлари йиғиш ва уларни тарқатиш билан ҳам шуғулланади. Жумладан, фонд Nike ва Konami компаниялари, шунингдек, УЕФА Болалар жамғармаси томонидан етарлича қўллаб-қувватланади. Дарвоқе, «Барселона» раҳбари Жоан Лапорта ЕЛ 1|16 финалидан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйин (1:1) арафасида институционал масалалар бўйича вице-президент Элена Форт ва жамғарма бош директори доктор Марта Сегу ҳамроҳлигида айнан Барселона, Жирона, Льейда ва Таррагона провинциялари олий кенгаши вакиллари билан учрашди. Бунда томонлар ортда қолган йиллар давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш баробарида ҳамкорлик бўйича янги режаларни муҳокама қилишди. Демак, «Барса» болалар ҳимоясига қаратилган йўналишдаги миссиясини давом эттиради.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20