«Қироллик клуби»нинг биринчи рақамли сардори El Hor-miguero дастурида фаолияти ва келажаги ҳақида гапирди, чунки унинг шартномаси яқинлашиб келаётган 30 июнь куни ниҳоясига етади.
Сардорлик ҳақида
- Клуб сардорларидан бири бўлиш шарафдир, бизда яна уч нафар сардор бор. Бу жуда катта масъулият. Биз ҳакам билан гаплашишимиз мумкин, гарчи буни барча ўйинчилар уддалай олсаларда. Балки, бизни бироз кўпроқ таъсир ўтказа олишимиз учун танлашгандир.
Ла Лига ҳақида
- Ўйиндан ўйинга яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз. Ла Лига - мураккаб турнир, олдинда эса ҳали кўплаб шиддатли баҳслар турибди. Шу темпда ишлашда давом этишимиз лозим, чунки биз тўғри йўлдамиз. Аллақачон кўп нарсаларга гувоҳ бўлганмиз, рақибларни ҳурмат қилиш керак, чунки чемпионат қандай бошлангани эмас, қай тариқа якунланиши муҳимдир.
Мадридга ўтиши ҳақида
- Аслида, агентим ҳамроҳлигида «Вальдебебас» билан яқиндан танишиш учун келгандим. Барча нарсаларим ҳали «Флуминенсе»да қолганди. Қаерга кетаётганимни фақатгина қаллиғимга айтгандим. Машғулот майдонига бориб, Бэкхемни кўриб, кейин «Бернабеу»га йўл олдим. Мени дўконга олиб боришди ва умримда ҳеч қачон киймаган костюмни олдик, стадионга келганимда эса шартнома аллақачон тайёр эди. Икки марта ўйлаб ўтирмадим, шунчаки, имзо қўйдим - ҳаммаси жуда тез содир бўлди.
Роберто Карлос ҳақида
- У билан учрашганимда тилим айланмай қолганди. Роберто менга кўп ёрдам берди, «Рождество»да эса ҳатто уйига олиб борди. Карлос болаликдан кумирим, лекин буни билмасди. Барибир, у мен учун буюк инсон бўлиб қолаверади.
Дэвид Бэкхем ҳақида
- Менда энг катта таассурот қолдиргани Бэкхем бўлди, чунки у шунчаки футболчи эмас, юлдуз эди. Роберто Карлос, Серхио, Ван Нистелрой, Сальгадо, Рауль, Касильяс... Бошида испан тилида гапириш қийинчилик туғдирди, инглиз тилини-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Лекин Бэкхем ва бошқалар меҳрибонлик кўрсатишди. Рауль сардор эди, мен билан оиламни жуда яхши қабул қилди.
Чемпионлар Лигаси ҳақида
- ЕЧЛ финали босими жуда катта, ўйиндан олдин ухлаш шунчаки мумкин эмас, кескинлик юқори. Ўйин давомида асабийлашиш йўқолади. Мамлакатимни Европада намоён қилиш жуда ёқимли.
Келажаги ҳақида
- Клубда ҳам, шахсий ҳаётимда ҳам хотиржамман. Ўғлим улғайгунча у билан ўйнашни хоҳлайман. Юқори савияда тўп суришда давом этмоқчиман. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди, мен дунёнинг энг яхши жамоаси сардориман, ўзимни хотиржам ва ҳимоялангандек ҳис қиляпман. Ҳамма нарсанинг ниҳояси бор, фаолиятимни Мадридда якунламоқчиман, лекин бу қарорни мен қабул қилмаяпман.
Ўғли ҳақида
- У билан футбол ҳақида кўп гаплашмайман, чунки Мадридда жуда малакали мураббийлар бор. Ўғлимнинг ўйинларига борганимда, қолган футболчиларнинг ота-оналари билан бирга унинг жамоасини қўллаб-қувватлайман.
Ҳакамлар ҳақида
- Ҳа, биз ўйинни ким бошқаришини олдиндан аниқлашга ҳаракат қиламиз, лекин баҳслашиш учун эмас, балки қандай мурожаат қилишни билиш учун. Дейлик, уни сизлаш керакми ёки сенсираш? Албатта, ҳакамни олдиндан ўрганамиз, чунки улар ҳам бизни ўрганишади. Ҳакамнинг қанчалик серғайрат эканлигини олдиндан билиб олган маъқул.
Энг муҳим футболка алмашиш ҳақида
- Жуда кўп футболчилар билан ўзаро либосларимизни алмаштирганмиз, лекин энг қимматлиси Тоттининг «Рома»даги футболкаси. У ҳатто мен учун ўша либосига имзо ҳам чеккан.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20