Қайднома

Қидирув

Легионерларимизда нима гаплар: Ҳар томондан голлар садоси

Легионерларимизда нима гаплар: Ҳар томондан голлар садоси

  22.03.2022 04:40
  0
  327
Легионерларимизда нима гаплар: Ҳар томондан голлар садоси

Россия. Иброҳимхалил Йўлдошев «Спартак»ка қарши ўйинда «Нижний Новгород»ни мағлубиятдан қут­қариб қолган гол муаллифига айланди. РПЛ 22-туридан ўрин олган учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланган ҳамюртимиз 73-дақиқада москваликлар дарвозасини нишонга олиб, ҳисобни 1:1га айлантирди. Якунда whoscored айнан Иброҳимхалилни учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди - 7,6 балл. «Уфа» - «Краснодар» ўйини ҳам 1:1 ҳисобида якунланди. Мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов майдонга 60-дақиқада тушди.

Беларусь. Мамлакат чемпионати «Энергетик-БГУ» ва ҳамюртларимиз учун омадли бошланди. «Талабалар» Олий лига 1-турида «Витебск»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Диққатга сазовор томони, «Энергетик-БГУ» сафидаги легионерларимиз - Бобур Абдухолиқов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ вақт тўп суришди. Фақат Абдухолиқов 90}4-дақиқада алмаштирилди. Муҳими, у бунга қадар 66-дақиқада ҳисобни очди, майдондан чиқиб кетишидан олдин эса пенальтидан фойдаланди - стартда «дубль».

Қатар. «Ал-Сайлия» Юлдузлар лигаси «плей-офф» ўйинида «Ал-Хор»ни 3:2 ҳисобида енгиш эвазига кучлилар сафида қолди. Ваҳоланки, Достон Ҳамдамов жамоаси аввалига 0:2 ҳисобида ортда қолаётганди. Ҳамюртимиз мазкур иродали ғалабага 62-дақиқадан кейинги фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди.

Италия. «Рома» ўтган ҳафта ярмида КЛ нимчорак финалидан ўрин олган «Витесс»га қарши жавоб ўйи­нида дуранг натижа қайд этди - 1:1. Шу тариқа биринчи баҳсда ягона гол эвазига ғалаба қозонган Рим клуби кейинги раундга чиқди. Жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов Нидерландияда бўлгани каби жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади. Жозе Моуриньо жамоаси якшанба куни «А» серия 30-турида «Лацио»ни қабул қилди.  «Бўрилар» фойдасига ҳал бўлган «Рим дербиси» (3:0)да ҳам Шомуродов четда қолди.

Саудия Арабистони. Жалолиддин Машарипов мамлакат чемпионати 25-туридан ўрин олган «Ал-Фейха»га қарши баҳсда «Ал-Наср»га ғалаба келтирган ягона гол муаллифига айланди. Ҳамюртимиз 74-дақиқада жарима майдони ташқарисидан берилган суперзарба воситасида рақиб киперини ожиз қолдирди. Жалолиддин гол уришдан ташқари, «сариқ» ишлади ва ўйин охирида ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

Қозоғистон. ҚПЛ 3-турида «Қизил-Жар»ни қабул қилган «Тобол» 2:0 ҳисобида устун келди. Жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев бу сафар майдонда 79-дақиқагача ҳаракатланди. «Ордабаси» ҳам ўз майдонида ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Акжайик»ка қарши баҳсда тўлиқ вақт давомида тиним билмаган ҳимоячимиз Одил Абдумажидов 65-дақиқада «сариқ» олди. Instat Index портали талқинига кўра, айнан ҳамюртимиз ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди. Унинг ўйинига 258 балл берилди. «Қайрат» эса ўз майдонида «Тараз»ни енголмади - 1:1. Алмати клубининг ўзбекистонлик хавбеки Жасур Жалолиддинов танаффусда захирага олинди.

Эрон. Мамлакат чемпионати 23-турида икки пешқадам - «Персеполис» ва «Истиқлол» ўзаро тўқнаш келди. Кучли томон аниқланмаган ўйин- (1:1)да мезбонлар вакили Шерзод Темиров бошлан­ғич таркибда майдонга тушиб, сариқ карточка олди ва захирага олинди. «Истиқлол» ҳужумчиси Азиз Аманов аксинча, ўйинга захирадан қўшилди. Айни пайт «Истиқлол»да 55 очко бор, 2-ўриндаги «Персеполис» 49 очкога эга.

Молдова. «Шериф» мамлакат чемпионати 2-турида «Сфинтул»га имконият бергани йўқ - 3:0. Бироқ жамоа ҳужумчиси Жасур Яхшибоевсиз.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz