Қайднома

Қидирув

«Сариқ Субмарина» тўпи ёмон...

«Сариқ Субмарина» тўпи ёмон...

  22.03.2022 09:30
  0
  344
«Сариқ Субмарина» тўпи ёмон...

«Вильярреал» - майдоннинг марказий ҳудудидан энг кўп гол урувчи жамоа. 1923 йилнинг 10 март куни ташкил этилган Испаниянинг бу «оддий» клуби ўзига хос характери билан кўпчилик меҳрини қозонган, қозонмоқда. «Сариқ сувости кемаси» айниқса, янги асрда эътиборга тушди.

«Вильярреал»ни замонавий еврофутболдаги энг курашувчан, ўзига хос жамоалардан бири сифатида эътироф этишлари бежиз эмас. Умуман, «сувости ғаввослари» XXI асрда катта силжишни амалга оширишди. Ҳар ҳолда, 20 йилдан ортиқ вақт давомида Испания қуйи дивизионларининг абадий иштирокчиси бўлиб келган «Вильярреал» Примеродаги дебютини мавсум-1998|1999да нишонлади ва орт­да қолган даврда элитада доимий равишда 4-6-ўринлар учун курашувчи кучга айланди.

Рақамларда айтсак, «сариқ субмарина» 2004 йилдан буён еврокубоклар (ЧЛ ва УЕФА кубоги|ЕЛ)да 8 марта 1|4 финалга чиқди, 5 марта ярим финалда ўйнади. Ўтган йили эса жамоа Европа Лигаси кубогини ютди. Асосийси, «Виль­ярреал» бу парвозни катта харажатсиз амалга оширди.

«Вильярреал»нинг яна бир хусусияти бор - жамоа футболчилари майдон маркази ҳудудидан гол уришни хуш кўришади. Бу борада бутун жаҳон футболида «сариқ сув­ости кемаси» олдига тушадигани топилмаса керак. Ҳар ҳолда, XXI асрнинг ўзида жамоа ҳаётида 4та шундай гол кузатилган:

2004 йил 3 март

«Вильярреал» - «Галатасарой» - 3:0 (Рохер)

2008 йил 8 апрель

«Бетис» - «Вильярреал» - 0:1 (Маркос Сенна)

2011 йил 15 январь

«Вильярреал» - «Осасуна» - 4:2 (Кани)

2016 йил 22 сентябрь

«Вильярреал» - «Реал Сосьедад» - 2:1 (Никола Сансоне)

«Вильярреал» томошабоп ўйинлари ортидан «Иккинчи «Барселона» лақабини олган. Айниқса, мавсум-2013|2014да жамоа ўйини эстетик завқ манбаига айланган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz