Қайднома

Қидирув

Юлдузликка интилаётган кашфиёт

Юлдузликка интилаётган кашфиёт

  23.03.2022 10:10
  0
  467
Юлдузликка интилаётган кашфиёт

АПЛ - юлдузларга бой лига. Ўнлаб миллионлар эвазига топлар рўйхатини тўлдираётганлар орасидан ажралиб чиқиш осонмас, лекин қуйидаги мақола қаҳрамонлари буни шараф билан уддалашмоқда.


ЖАРРОД БОУЭН 
(«Вест Хэм»)

Дэвид Мойеснинг «Вест Хэм»и топ-4 учун жиддий курашмоқда, жамоа халоскорига айланиб қолган Жаррод Боуэн эса мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатидан жой олиши аниқ. Чаққон ярим ҳимоячи АПЛда «гол}пас» тизими бўйича 8}8 балл жам-ғарди, бошқа турнирлар (Анг-лия кубоклари ва ЕЛ)да эса 5 (4}1) очко тўплади. Боуэннинг тенгсиз эканлигини тасдиқлайдиган реал статистика бўлмасада, кутилаётган кўрсаткичлар барчасидан дарак бериб турибди. Жаррод - кутилган голлар (10,44) бўйича «Вест Хэм» етакчиси, кутилган узатмалар бўйича етакчиликни эса 27-турга келиб Майкл Антониога (4,95) топширди. Бутун лига даражасида бу мос равишда 7- ва 11-натижалардир. Шунингдек, хавбек WhoScored натижаларига кўра, ўз клубида энг яхши баҳога эга (10дан 7,31).

Боуэн мавсум-2021|2022да шунчалик юқори савия намойиш этяптики, уни ҳаттоки Юрген Клопп ҳам мақтади: «Боуэн менга жуда ёқади. У «Халл»дан кўтарилди, Премьер-лига даражасидаги футболчи эканлигини исботлаши учун кўп вақт талаб этилмади. Жаррод катта қадамларни қўйишга улгурди». Афтидан, «Ливерпул»да Диогу Жота-2 пайдо бўладигандек.


КРИСТИАН НЁРГОР («Брентфорд»)

1-турда «Арсенал»ни енгган «Брентфорд» мавсум стартидаёқ АПЛнинг бош кашфиётига айланди. Ўша учрашувдаги икки голдан бирини Кристиан Нёргор урди, аммо ҳужумкор ҳаракатлар бу футболчининг асосий қуроли эмас. Даниялик - тўпни олиб қўйиш, прессинг қилишга уриниш ва тўпга эгаликни қайтариш бўйича лигада энг яхши бўлиб турибди. Ҳа, бунга «Брентфорд»нинг ҳаддан зиёд шиддаткор ўйини имкон яратмоқда, лекин Нёргордаги меҳнатсеварликни эътироф этмаслик имконсиз. Қолаверса, у ҳужумда ҳам шерикларига ёрдамчи - АПЛда «гол}пас» тизимида 2}2 кўрсаткичга эга. «Брентфорд» фанатлари бу футболчини шунчалик яхши кўришадики, ҳатто унга атаб қўшиқ ҳам ўйлаб топишган: «Криистан Нёргор - Ер юзида энг яхши».


ЭММАНУЭЛЬ ДЕННИС («Уотфорд»)

«Уотфорд» ҳам беқарорлик бобида «Норвич»дан қолишмаяпти, лекин унинг таркибида мақтовга лойиқ футболчи бор. Форвард Эммануэль Деннис айни пайт лиганинг топ-5 тўпурарлари рўйхатида бормоқда, ваҳоланки, «Уотфорд» бу мавсум АПЛда атиги 25та тўп киритди. Нигериялик ҳужумчи жамоасининг 36 фоиз голларига муаллифлик қилди. Денниснинг ассистлари сони ҳам кам эмас - 5та самарали узатма билан лиганинг энг яхши ассистентлари рейтингида топ-ўнликка кирган. Эммануэль кутилган статистикадан бироз яхшироқ натижа қайд этмоқда («ортиқча» голлар ва паслар кўрсаткичи, мос равишда, ўртача 3,39 ва 1,73га тенг), шунингдек, тез-тез карточкалар олади (23 ўйинда 7та «сариқ» ва 1та «қизил»). Эҳтимол, шу салбий натижалари бўлмаганда, уни эътироф этишга сабаблар янада ошармиди. Дарвоқе, нигериялик форвард Англияга кўчиб ўтишидан аввал унга «МЮ» ва «Арсенал» ҳам қизиққан, лекин «Брюгге» хасислик қилганди (таклиф этилган 15 млн. фунт ўрнига 25 минг фунт сўради). Натижада, шартнома якунланадиган палла яқинлашаётгани туфайли камтарона 3,4 млн. эвазига «Уотфорд»га ўтди.


ЖОЗЕ СА 
(«Вулверхэмптон»)

Лиганинг энг яхши дарвозабони «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «МЮ» ёки «Челси»дан эмаслиги кутилмаган ҳол. Топ-клублар киперлар, шубҳасиз, ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. Жозе Санинг ҳаракатларидан олинаётган таассурот эса янгича. 29 ёшли посбон АПЛга ёзда келган (8 млн. евро эвазига «Олимпиа­кос»дан), лекин чемпионатга дарҳол мослашиб, топ-даражани намойиш этмоқда. Са АПЛда 84,2 фоиз зарбаларни қайтармоқда (лигада энг яхши натижа), барча турнирларда эса бу кўрсаткич 81,9 фоизга тенг - жаҳондаги энг яхши натижа. Бошқа критериялардаги статистика ҳам мақтовга лойиқ: Жозе PSxG-GA|90 (ўртача 90 дақиқа ичида йўлланган зарбалардан сўнг ўтказиб юборилган голларнинг кутилган ва реал сонидаги фарқ) бўйича топ-5да Давид де Хеадан кейинги ўринда турибди. Са ҳақидаги энг қизғин эътирофни унинг шериги Даниэл Поденсе берди: «У шунчаки, қойилмақом ўйин кўрсатмоқда. Жозенинг ҳаракатларига қараб, рақиб қандайдир буюк ишни амалга оширмаса, гол уролмаслигига ишонаман». Афтидан, бу ерда Жеймс Уорд-Проузнинг жаримадан киритган тўпи назарда тутиляпти, шекилли.


КОНОР ГАЛЛАХЕР 
(«Кристал Пэлас»)

Салоҳияти шубҳа остига олинган «Челси»нинг ёш иқтидори навбатдаги (қаторасига тўртинчи) ижара сари йўл олди. «Кристал Пэлас» янги мураббий Патрик Виейра билан қайта шаклланиш шароитида старт олди, бироқ Галлахер янги тизимга тезда мослашди. Унинг ҳисобида «гол}пас» тизими бўйича 13 (8}5) балл, Томас Тухелнинг қувончи (германиялик мутахассис Конор «Челси» футболчиси эканлигидан бахтиёрлигини таъкидлади) ва фэнтези-менежерлардан минглаб «лайк»лар бор. Айтганча, Галлахер АПЛ жорий мавсумида «Челси»нинг ҳар қайси футболчисидан кўпроқ гол урди.

***

Мавсум-2021|2022да порлаган бошқа ёрқин персонажлар ҳам бор. Уларнинг қисқа кўрсаткичлари қайд этилган рўйхат билан қуйида таништирамиз:

*** Рис Жеймс («Челси»): нафақат алоҳида банд, балки матнга ҳам лойиқ. Асосий рўйхатга кирмаслигига сабаб шуки, унинг ривожланиши ўтган йилдаёқ кутилганди. Мудофаанинг ўнг қанотида феноменал ўйин кўрсатмоқда, икки ойга сафдан чиқишига сабаб бўлган жароҳатга йўлиқишидан аввал Томас Тухель уни таянч чизиғида ҳам ўйнатганди.

*** Армандо Броя ва Тино Ливраменто («Саутгемптон»): ҳар иккиси «Челси»дан келган, албаниялик форвард ижарага, британиялик ҳимоячи эса мунтазам ўйнаш учун. Броя - голлар бўйича «Саутгемптон» етакчиси (1237 дақиқа ўйнаб, 6та тўп киритди), Ливраменто эса тўпни эгаллаб олиш борасида тенгсиз (20 учрашувда 59та самарали ҳаракат; ушбу кўрсаткич бўйича жаҳоннинг 3 фоиз энг яхши футболчилари сафида).

*** Марк Гехи («Кристал Пэлас»): «Челси»нинг яна бир собиқ футболчиси. Гехи эндигина 21 ёшни қаршилади, лекин «Кристал Пэлас» унинг учун 23,34 млн. евро тўлади. Қўрқмай ва тез-тез пас узатадиган Гехи майдонда ўтказилган дақиқалар кўплиги бўйича клубда иккинчи (Тайрик Митчеллдан кейин) натижани қайд этиб турибди. Бонус: АПЛнинг жорий мавсумида иккита гол уришга улгурди.

*** Жейкоб Рэмси («Астон Вилла»): голлар борасида (5та) Жеррард бош мураббийлигидаги жамоа етакчиси ва ҳужумдаги энг хавфли футболчилардан бири. Гарчи клубда энг ёш ўйинчи мақомига эга бўлсада, Trans-fermarkt унга 15 млн. евро нарх белгилаган, Рэмси мунтазам равишда бошлан­ғич таркибга кирмоқда.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz