Қайднома

Қидирув

«ПСЖ»га қарғиш текканми, нима бало?

«ПСЖ»га қарғиш текканми, нима бало?

  23.03.2022 11:55
  0
  381
«ПСЖ»га қарғиш текканми, нима бало?

Парижнинг бой клуби - «ПСЖ» Европа Чемпионлар Лигасида яна омадсизликка учради ва яна янги мураббий қидириш ҳаракатини кучайтирди. Оддий айтганда, аргентиналик Маурисио Почеттино ҳам яқин орада истеъфога чиқарилади, шекилли. Эҳ, юлдузли таркиб ва беҳисоб маблағга эга Франция жамоаси бу кетишда қачон ўзига мос мураббий топаркин....?

«ПСЖ» охирги йилларда қандай мураббийларни қўлдан чиқарганини ўйласангиз, қўрқиб кетасиз. Диққат қилинг, Париж жамоаси раҳбарияти томонидан жавоб берилган ёки истеъфога чиқарилган охирги 4 нафар бош мураббийдан 3 нафари янги иш жойида муваффақиятга бурканди. Бу орада биргина Лоран Блан футболда ютуқ кўрмади, у Париждан кетгач, ҳеч қаерда ишлагани ҳам йўқ. Агар франциялик мутахассис қайсидир жамоа бошқарувини қўлга олганида, эҳтимол, у ҳам Карло Анчелотти, Унаи Эмери ва Томас Тухель каби ўз коллекциясига еврокубок қўшиб қўярмиди? Чунончи, улардан ҳар бири Париж клуби билан хайрлашгач, евроаренада зафар қучди, боз устига, ҳар уч мутахассиснинг амалдаги жамоаси ҳозир ЧЛ чорак финалида. «ПСЖ»нинг совринлар витринасида эса ҳамон еврокубок йўқ...

«ПСЖ» билан қандайдир соврин ютган бош мураббийлар

Жорж Пейрош (1979—1983) - Франция кубоги

Жерар Улье (1985—1987) - Биринчи дивизион олтин медали

Артур Жорже (1991—1994, 1998—1999) - Биринчи дивизион олтин медали, Франция кубоги

Луис Фернандес (1994—1996, 2000—2003) - Франция кубоги, Лига кубоги, Франция суперкубоги, УЕФА кубоги, Интертото кубоги

Лоран Блан (2013—2016) - Лига 1 олтин медали (3), Франция кубоги (2), Лига кубоги (3), Франция суперкубоги (3)

Унаи Эмери (2016—2018) - Лига 1 олтин медали, Франция кубоги (2), Лига кубоги (2), Франция суперкубоги (2)

Томас Тухель (2018—2020) - Лига 1 олтин медали (2), Франция кубоги, Лига кубоги, Франция суперкубоги (2)

Маурисио Почеттино (2021—...) - Франция кубоги, Франция суперкубоги


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz