Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов: "Абрахамнинг кетиши ёки кетмаслиги менга аҳамияти йўқ..."

Элдор Шомуродов: "Абрахамнинг кетиши ёки кетмаслиги менга аҳамияти йўқ..."

  23.03.2022 08:18
  0
  402
Элдор Шомуродов:

«Navruz Cup-2022» турнири олдидан Ўзбекистон миллий жамоасининг Тошкентдаги йиғинига келиб қўшилган Элдор Шомуродов журналистлар билан суҳбатда «Рома»даги фаолиятига тўхталди.

- Элдор, кайфиятингиз қандай?
- Миллий жамоага келганимда кайфиятим ҳар доим аъло даражада бўлган.

- «Рома»даги ишларингиздан кўнглингиз унчалик тўлмаётган бўлса керак?
- Албатта. Кўпроқ ўйнашни хоҳлайман.

- Бунга нима тўсқинлик қилаяпти?
- Билмадим, балки ўзимни етарлича яхши кўрсата олмаётгандирман.

- Жозе Моуриньо билан муносабатингиз ёмонлашмаганми?
- Йўқ, ҳаммаси яхши. Яъни, ҳар доимгидек. Энди, жуда бошидагидек эмас-ку, лекин яхши. 

- Режангизда кейинги мавсумда ҳам «Рома»да қолиш борми?
- Шартномам бор. Агар, ўйнайдиган бўлсам, қолиш ниятим бор. Лекин кўп вақтни захирада ўтказиш ниятим ҳам йўқ. 

- Тэмми Абраҳамнинг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграмоқда. Унинг «Рома»дан кетмоқчи экани сизнинг қарорингизга таъсир қила оладими?
- Йўқ, бунинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман...

Аввалроқ, Италия нашрлари «Рома» мавсум якунида Шомуродов билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида ёзишганди. Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди жорий мавсум  А Серияда 21 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.


Манба: tribuna.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz