Қайднома

Қидирув

Эконамойиш: JustStopOil

Эконамойиш: JustStopOil

  24.03.2022 06:36
  0
  333
Эконамойиш: JustStopOil

АПЛ 20-туридан ўрин олган «Эвертон» - «Ньюкасл» ўйини (қолдирилган учрашув)да ғайриоддий воқелик кузатилди: 50-дақиқада мухлислардан бири майдонга югуриб тушди ва намойишкорона ўзини дарвоза устунига кишанлади. У бунда бўйнига занжир осиб, уни қулфлаб қўйди. Йигитнинг эгнидаги футболкада Just Stop Oil («Шунчаки, нефтни тўхтатинг») ёзуви бор эди...

Стадион хизматчилари намойишчининг бўйнидаги қулфни анчагача ечолмадилар. Бунда махсус асбоблардан фойдаланиш талаб этилди. Хуллас, нефть қазиб олишга қарши намойиш 7 дақиқача давом этди. Энг қизиғи, йигитни «кишан»дан озод қилишгач, майдонга яна бир мухлис югуриб тушиб, уни ура бошлади. Кейинчалик оқшомнинг кутилмаган меҳмони хатти-ҳаракатига «Твиттер» тармоғидаги Just Stop Oil аккаунти изоҳ берди: «Бугун «Just Stop Oil ҳаракатининг ёш тарафдори гуруҳимиз талабига эътибор қаратиш учун майдонга югуриб тушди. Ҳукумат ёқилғи қазиб олиш бўйича барча янги лойиҳаларни тўхтатиши керак».

Кейинроқ шу аккаунтда намойишчининг исми Луи ва ёши 21да эканлиги маълум қилинди. «2022 йил кетмоқда, ҳозир бир четда қараб турадиган эмас, ҳаракат қиладиган давр. Менга келаётган хабарларда келажагим даҳшатли бўлишини айтмоқдалар, тўғри, ҳукумат хавотирланишга асос йўқлигини билдирди. Ҳозир бизда танлов ва имкон бор: иқлим бузилаётгани ҳақида бонг уришимиз мумкин. Хусусан, Шимолий денгиздаги янги нефть конларини молиялаш орқали табиатга хиё­нат қилаётган ҳукуматга қарши тура оламиз. Янги нефть нуқталари фарзандларимиз келажагини барбод қилади. Бу кичик орол давлатлар билан урушга боришни англатади. Оқибатда яна камбағаллар азоб-уқубатга йўлиқишади», - дейилди аккаунтнинг кейинги изоҳида.

*** «Эвертон» - «Ньюкасл» ўйинига нақ 14 (!) дақиқа қўшиб берилди ва 90+9-дақиқада Алекс Ивоби томонидан урилган гол мезбонларга ғалаба келтирди - 1:0.

*** «Арсенал»  - «Ливерпул» ўртасидаги ўйин (27-тур) якунида ҳам яна бир мухлис ўзини дарвоза устунига занжирбанд қилишга уринди, фақат уни вақтида тўхтатиб қўйишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz