«Қироллик клуби» мухлисларининг 14 март куни бўлиб ўтган «Мальорка» - «Реал» ўйинида рақиб сафида ижара муддатини ўтаётган япониялик ёш иқтидор Такэфуса Кубога алоҳида эътибор қаратишгани тайин. 20 ёшли ҳужумкор футболчи ҳам асл жамоасига қарши баҳсга алоҳида шайлангани ўз-ўзидан тушунарли. Зеро, унинг бош мақсади - «Сантьяго Берна-беу»га тезроқ қайтиш. Япон йигити Marca нашрига берган интервьюсида буни яна бир бора таъкидлади. Така шунингдек, ЧЛда «ПСЖ»га қарши кечган баҳсда рўй берган «ремонтада»га алоҳида тўхталди, Лука Модрич ва Винисиус Жуниорга салом йўллади.
- Така, ёзда олдингизда турли вариантлар бор эди, жумладан, кучлироқ жамоалардан ҳам таклифлар олдингиз. Бироқ якунда «Маль-орка»га қайтишни маъқул кўрдингиз. Нега?
- Чунки «Мальорка»ни яхши биламан, жамоанинг кўплаб йигитлари билан таниш эдим. Қисқаси, барча вариантлар орасида шуниси энг яхшисидек кўринди.
- Тўғрисини айтинг, «Реал»га қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрдингизми?
- Менимча, футболчи ҳар доим энг юқори савиясини кўрсатишга интилиши керак. Бунинг учун эса, мудом тўғри шуғулланиш ва ўйинларга муносиб ёндашиш талаб этилади. Тўғри, тан оламан, «Реал» билан учрашувнинг аҳамияти катта, барибир. Жумладан, мен учун.
- Сентябрь ойида тиззангиз жиддий жароҳатланди. Муҳими, ҳаммаси ортда қолди, тикланиш жараёнида қийналмадингизми?
- Бу ҳам бир тажриба. Ҳар ҳолда, фаолиятимда илк марта жиддий жароҳатга йўлиқдим. Асосийси, тиббий штаб мутахассислари, жамоадошларим ва мураббийлар ёрдами билан жароҳатни асоратсиз енгиб ўтдим.
- Охирги вақтларда ҳакамларга муносабат билдиришда ҳам анча ўзгарганингиз кўзга ташланмоқда. Буни характерингиз шаклланаётганига йўйсак бўладими?
- Эҳтимол. Лекин табиатан анча босиқман. Фақат рақиблар яққол қўполлик ишлатишсаю, бу ҳолат эътиборсиз қолдирилсагина ҳакам билан мулоқотга киришишим мумкин.
- «Реал» ЧЛда «ПСЖ»ни қандай енгганини кўрдингизми?
- Албатта, кўрдим. Нима, шундай ўйинни ўтказиб юборишим мумкинмиди? Ажойиб «ремонтада»! Ўйинда кузатилган юқори суръат ва айниқса, «Мадрид»нинг ёндашуви эътиборга молик, албатта. Ўзи «Сантьяго Бернабеу» чиндан ҳам, ҳар доим жамоага ўзгача туртки беради. Қисқаси, арена ўша оқшом ҳам ўз ишини мукаммал бажарди - сеҳрли кеча.
- Вақти келиб, «Сантьяго»да «Мадрид»нинг худди шундай сеҳрли ўйинларида қатнашишни тасаввур қила оласизми?
- Футболчи борки, шундай элит баҳсларда майдонга тушиш ва ғалаба завқини туйишни орзу қилади. Албатта, мен ҳам бундан мустасно эмасман. Мақсадим ўша-ўша - «Мадрид»га қайтиш.
- «ПСЖ» билан баҳсда сизни айнан қайси футболчи кўпроқ ҳайратга солди?
- Лука Модрич! У - беқиёс.
- Винисиус ўйинидаги ўсишни қандай баҳолайсиз? У худди сиз каби вертикал футболга иштиёқманд ёш футболчи.
- Ўзи Винисиусга олдин ҳам элит футболчидек қарардим. Мана, ҳозирги шахсий статистикаси адашмаганимни кўрсатиб турибди. Яққол сезилиб турибди, Виннида ўзига ишонч ҳисси анча ортган. У жорий мавсум Ла Лигада энг яхши ижрочилардан бири эканлигини исботламоқда.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20