Қайднома

Қидирув

Поль Погба энди тақирбош

Поль Погба энди тақирбош

  25.03.2022 17:17
  0
  316
Поль Погба энди тақирбош

«МЮ» ярим ҳимоячиси соч турмагини янгилайвериб чарчаган кўринади. Ҳар ҳолда, бунга қадар чамаси 30 хил ижод намунасини кўз-кўз қилган франциялик энди тақирбошга айланди-қўйди. Ҳа, Полдан сочини бутунлай олдириб ташлашини ҳеч кутмаган бўлса керак. Тўғри, тахмин қилиш мумкинки, калик Погба учун вақтинча ҳолат. Ахир у ҳар доим соч турмагини турли шакл ва тусга солиши билан эътибор марказига тушишни хуш кўради...

** Погба «Ювентус»­да ўйнаган вақт мунтазам равишда шахсий сартарош хизматидан фойдаланган. Одатда ойига 2-3 марта битта салонга борган ва ҳар сафар сартарош хизматига 2000 евро тўлаган.

** Англияда Погбанинг соч турмакларига ўз ишининг устаси Аҳмад Алсанави жавоб беради. Унинг сартарошхонаси Лондоннинг жануби-ғарб қисмида жойлашган. Умуман, Алсанави АПЛнинг кўплаб юлдузларига хизмат кўрсатиши билан машҳур. Унинг мижозлари орасида фақат Лондон клублари эмас, бошқа шаҳарлар жамоалари футболчилари ҳам кўп: Фред, Ришарлисон, Жек Грилиш, Жесси Лингард. Алсанави вақтида Давид Алаба, Эден Азар, Карим Бен­зема ва Килиан Мбаппе билан ҳам ишлаган.

Сўз

- Поль ўз имиджига бепарво қарамайди. Дейлик, соч парвариш қилиш воситаларига етарлича маблағ сарфлайди. Чунки ёрқин ва замонавий турмакка эга бўлишни хоҳлайди. Ахир Погба фақат футболчи эмас, балки спорт ва телеэкран юлдузи ҳам. Менимча, унинг бу ёндашуви тўғри. Аҳмад Алсанави (Поль Погбанинг шахсий сартароши).

- «Ювентус» сафига қўшилганимдан эътиборан соч турмакларига эътиборим ошди. Чунончи, Туринда клуб нуфузига яраша, биздан ҳар жиҳатдан идеалликни талаб қилишди: ҳам майдон, ҳам кундалик ҳаётда. Шу тариқа имидж масаласига жиддий қарай бошладим. Поль Погба («МЮ» ярим ҳимоячиси).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz