Қайднома

Қидирув

Элдор «Рома»га керак эмасми?

Элдор «Рома»га керак эмасми?

  25.03.2022 19:29
  0
  420
Элдор «Рома»га керак эмасми?

Россиянинг «Спорт-Экспресс» наш­ри ҳамон Элдор Шомуродовга бефарқ эмас. Бунга ёрқин мисол: россиялик ҳамкасбларимиз «Рома»нинг Конференциялар Лигасидан ўрин олган «Витесс»га қарши ўйини олдидан buoncal-cioatutti.it портали асос-чиларидан бири Алессио Семинони суҳбатга тортиб, ҳамюртимиз муаммолари ва унинг нега амалиётсиз қолаётгани ҳақида ҳам гаплашишди.

- «Женоа»да ёрқин ўйин кўрсатиш эвазига Жозе Моу­риньо бошқарувидаги «Рома» сафига қўшилган Элдор Шомуродов ҳақида нима дейсиз?

- Элдорни анчадан буён алоҳида кузатиб келяпман. Бу футболчи ҳозир «Женоа»га жуда асқотган бўларди. Афсуски, у Генуя клубидан кетиб қолди. Жамоанинг янги мураббийи қисқа вақтда сифатли ҳимоя чизиғини шакллантирди, аммо энди ҳужумда муаммолар бор. Хуллас, бугунги «Женоа»да гол ура оладиган ҳужумчи йўқ. Эҳ, Шомуродов қолганида, ҳозир клубга катта наф келтирарди. Зеро, у ўзига вазият ярата оладиган ва энг муҳими, рақибга босим ўтказиш ишларида фаол ишлайдиган футболчилар тоифасидан. Камтарин, одобли, профессионал ва меҳнаткаш Шомуродов «Женоа» учун идеал ўйинчи эди.

- Сизнингча, у «Рома»да нега ўз ўйинини кўрсатолмаяпти?

- Бу ҳолат сабабини билиш учун ҳаммасини клуб ичидан кузатиш ва «Рома»га алоқадор кишилар билан мулоқот қилиш керак. «Женоа» атрофида нима бўлаётганини яхши биламан, аммо «Рома» ичидаги ҳолатдан хабарим йўқ. Ташқаридан қараганда, ҳам ўйин, ҳам бошқа жиҳатлар нуқтаи назаридан «Рома» Шомуродов учун қулай клуб эмасдек. Дейлик, «Женоа»да Элдорнинг кўзлари «ёниб турарди». Ҳозир эса қандайдир тушкун ҳолатдадек. Қолаверса, Генуяда Элдорга мутлақо ишонишган. Шу муносабат ўлароқ, у жамоага керак эканлигини тўлиқ ҳис қилди. Моу­риньо эса Элдорга унча ишонмайди. Оддий айтганда, ҳозирги ҳолатда унда ўзини кўрсатиш имконияти деярли йўқ. Афтидан, Жозе ёзда «Рома» раҳбариятидан Элдорни трансферга қўйишни сўрайди ва ўзбекистонлик футболчи ҳам бундан хафа бўлмаса керак.

Шомуродовга тезроқ ўзини тиклаб олишини тилайман, чунки у меҳнаткашлиги ва профессионаллиги билан кўпроқ ўйнашга лойиқ. Балки ҳозирги «Рома» унинг жамоаси эмасдир. Лекин ишонаманки, Элдор бошқа клубга ўтса, ўзини кўрсата олади, унинг чўққиси ҳали олдинда. 

Transfermarkt портали тал­қинига кўра, Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси 12 миллиондан 10 миллион еврони тушди. Пасайиш ҳамюртимизнинг захирада қолиб кетаётгани билан боғлиқ, албатта. Calciomercato хабарига кўра эса, «Рома» раҳбарияти ёзда Элдор Шомуродовни трансферга қўйиб, Тэмми Абрахамга рақобат туғдирадиган бошқа ҳужумчи сотиб олмоқчи. «Рим клуби янги ло­йиҳасида Элдор Шомуродовнинг муҳим ўрин эгаллашини кутганди, бироқ 26 ёшли ҳужумчи кутилган даражани кўрсатолмаяпти», - дейилади хабарда. Қўшимча қилинишича, Рим клуби айни пайт ёзда эркин агент мақомини оладиган «Арсенал» вакили Александр Лаказетт номзодини ўрганиб чиқмоқда. Маълумот учун, Элдор Шомуродов ва «Рома» ўртасидаги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.
****

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори, «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Instagram»даги саҳифасида миллий жамоа йиғинида берган интервьюси юзасидан тушунтириш бериб ўтди. 

«Ҳаммага салом. Мен ҳақимда чиққан сўнгги янгиликларни ўқидим, интервьюларимдан бири нотўғри таржима қилинган кўринади. Шуни маълум қилишни истардимки, мен ушбу интервьюда жамоадан кетишни исташимни айтмаганман, кўпроқ учрашувларда майдонга тушишни исташим ҳақида гапирганман. Ҳеч қачон «Рома»дан кетишни исташим ҳақида гапирмаганман. 

Мен ушбу клубнинг бир қисми эканимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳар куни машғулотларда меҳнат қилиб, жамоадошларим ва мистерга (Моуриньо назарда тутиляпти) ёрдам беришни истайман», — деб ёзиб қолдирган 26 ёшли ҳужумчи. 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz