Қайднома

Қидирув

Бир интервью таъсири ёки 1993 йилга "қайтамиз"...

Бир интервью таъсири ёки 1993 йилга "қайтамиз"...

  26.03.2022 06:16
  0
  578
Бир интервью таъсири ёки 1993 йилга

1993 йил 18 март куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 144-сонли Қарори эълон қилинганди. Бу мамлакатда футболни ривожлантиришга бағишланган дастлабки ҳужжат эди. Воқеа тарихий аҳамиятга эга бўлган ва маълум муддат 18 март ўзбек футболи куни сифатида нишонланган. Аммо ўшандан буён ҳукумат томонидан футболга тааллуқли ҳужжатлар мунтазам имзоланди ва 144-қарорнинг аксарият бандлари ўз кучини йўқотди. Шу боис 18 март чорак аср аввалгидек тарихий аҳамиятга эга эмас.

***

- Норасмий маълумотларга кўра, ўша Қарорнинг қабул қилинишига Миржалол Қосимовнинг «Ахборот» дастурига берган интервьюси сабаб бўлган. Суҳбат давомида Қосимовдан Ўзбекистон чемпионати билан ўзи бир йил аввал қатнашган Россия биринчилиги даражасини солиштиришни сўрашган. Саволнинг вужудга келгани тушунарли, зеро, интервью уюштирилишидан аввалроқ ўтказилган мавсумолди турнирида «Пахтакор» рақиби (адашмасам, «Чирчиқ» эди)ни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Табиийки, Миржалолнинг солиштируви бизнинг мамлакат чемпионати фойдасига бўлмаганди. Ўшанда ўзбек футболини ривожлантириш учун нималар қилиш кераклиги бўйича долзарб масала ўртага ташланди. Натижада, бир неча ҳафта ичида Қарор тайёрланиб, у 1993 йилнинг 18 мартида дунё юзини кўрди. Дарвоқе, Қосимов ўшанда айтганлари учун 3 ойга футболдан четлатилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Дисквалификация бў-йича расмий маълумот бўлмаган, албатта. Лекин факт факт-лигича қолади: Миржалол майдонга фақат май ойида қайтган. Айнан шу сабабли Қосимов ва Валерий Кечинов «Пахтакор»да бирга ўйнай олишмаганини қўшимча қилиш даркор: Валера 1993 йилнинг майида Москванинг «Спартак» клубига кетган. Аммо бу энди алоҳида мавзу.

«Ахборот» дастурининг ўша сонида «Пахтакор» бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаевдан ҳам интервью олишган, мазкур суҳбат ҳам негатив муносабатларга сабаб бўлганди. Натижада мавсум бошида «Пахтакор»да раҳбарият алмашди. Умуман, ўшанда жамоа йил давомида ўзига келолмади. Бироқ 1993 йили «Пахтакор» ва «Нефтчи» ўртасида бўлган учрашувни Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг ёрқини сифатида баҳолаш мумкин. Иккинчи давра доирасида Тошкент-да ўтказилган, «Пахтакор»нинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган мазкур ўйин сифати, эҳтиросларнинг жунбушга келгани ва драматик сценарийси билан ёдда қолганди.

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz