Афсуски, «Оскар» мукофотига номзодларни февралда эълон қилишди, акс ҳолда, даъвогарлар рўйхатига «Аякс»нинг бразилиялик футболчиси Антони ижросидаги актёрлик иши ҳам кириши муқаррар эди. Ҳар ҳолда, унинг «Фейеноорд»га қарши баҳсдаги қилиқлари шунга ишорадир.
** 93-дақиқа - Антони рақиби билан тўқнашиш натижасида ўриндиқлар жойлашган ҳудуд томон «учиб», сўнгра оёғидаги оғриқдан нолиб ётди.
** Бразилиялик ўйин тўхтатилмаганини тезда англаб, оқсоқланган кўйи майсага қайтди.
** Лекин аҳволи яхшиланмади: ҳужумчи оёғини ушлаб турар, Дэви Классен эса клубдошининг орқасига енгил уриб қўярди.
** Шу паллада муаммо нималигидан бехабар Душан Тадич ишга киришди. «Аякс» сардори шаҳдам қадамлар билан Антони ёнига борди, уни ерга ётқизиб, рақиблар ва ҳакамга футболчининг жароҳат олгани, танаффус кераклигини айтди.
** Буларнинг бари «Фейеноорд» мураббийи Арне Слотнинг қаршисида содир бўлаётганди. У хандон отиб куларди.
** Антонига тиббий ёрдам кўрсатилгач, ўрнидан турди. Ҳакам эса унинг ёнига келиб, вақт чўзгани учун сариқ карточка кўрсатди - бу бразилиялик футболчи учун ўйиндаги иккинчи огоҳлантириш эди. У аввалроқ ғалаба голини ургач, футболкасини ечгани учун ҳам «сариқ»қа лойиқ кўрилганди. Оқибатда, учрашувни бошқалардан аввалроқ якунлашга мажбур бўлди.
** Бу ўйин ҳақиқий спектаклга айланди, бу ўринда бразилияликнинг симуляцияси бир қисм холос. Антони 86-дақиқада ҳал қилувчи голни уриб, ҳисоб 3:2 бўлишини таъминлади, ваҳоланки, 75-дақиқада «Аякс» ютқазаётганди - 1:2. Дарвоқе, мувозанат Душан Тадич томонидан киритилган тўп эвазига тикланганди - у ҳам ўйин охиридаги томоша иштирокчиларидан бири.
** Ушбу ғалаба эвазига «Аякс» Нидерландия чемпионатида биринчи ўринни сақлаб қолди: ПСВ билан орадаги фарқ - 2 очко. Амстердамликларнинг урилган ва ўтказиб юборилган голлардаги фарқи фантастик даражада - 80:13.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20