Кечаги Қирғизистон- Ўзбекистон (1:3) ўйинидаги сўнг жамоалар бош мураббийлари ўз фикр(таассурот)лари билан ўртоқлашишгди..
Александр Крестинин: - Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. 2-хил бўлимлан иборат қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Табиийки, бугунги рақибни ўргангандик ва шундан бўлса керак 1-таймда яхши ўйнадик. Лекин, ўйиннинг иккинчи қисмида футболчиларнинг кучлари етмади.
Тожикистон билан баҳсга тўхталадиган бўлсам, улар билан ёзда Осиё Кубоги саралашида ўйнашимизни инобатга олиб, ўйинимизни яширмоқчи эмасман. Зотан июнь ойида айнан кимлар майдонга тушиши номаълум. Футболчиларнинг ҳолати бошқача бўлиши мумкин. Рақиб Тожикистон бўлгани билан икки баҳс орасида 2 ойдан ортиқ вақт бор.
Африкаликларнинг ўйинини кўрмадим. Шу сабаб финалдаги имкониятлар ҳақида нимадир дея олмайман. Финалда чиқдими, демак, муносиб
Сречко Катанец: « Бугунги ўйиндан қониқдим. Футболчилар юқори шиддатли ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо фойдалана олмадик ва шунинг учун ҳам ютқазаётганимизда ҳам, ўйинимиздан мамнун эдим.
Албатт тезкор гол доим бироз "шок"ка туширади. Аммо, футболда ҳамма нарсага тайёр туриш керак. ҲҲар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак. Мана, Италияни кўрдингиз — Шимолий Македонияга ютқазди. Футбол 10 йил аввалгидек эмас. Олдингидек йирик ҳисоблар қайд этиш қийин. Ҳатто ФИФА рейтингида 200-ўринда турган жамоага ҳам жиддий ёндашиш керак.
Майдон яшил кўриняпти, лекин иккинчи ўйин бўлгани учун камчиликлар бор. Лекин бу баҳона бўла олмайди.
Ўтказиб юборган голда барча футболчи бирдек айбдор. Алоҳида номларни кўрсатиш ноўрин. 2- голдан сўнг бешинчи ҳимоячини туширганимиз? Ҳа, натижа ҳам керак.
Айтганча, нега бунча босим? Ҳайронман. Ҳар қандай вазиятда ҳам миллий жамоани 90 дақиқа давомида қўллаб-қувватлаш керак. 1-бўлимда ютқазаётганимизда фанатлар «Навбаҳор» деб бақиришди. Миллий жамоа ўйнаяптими ёки «Навбаҳор», тушунмай қолдим...Бундай қилиш яхши эмас...
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20