Қайднома

Қидирув

Энди трио эмас, квартет ёки Аббос Жумақулов ҳам Белорусда...

Энди трио эмас, квартет ёки Аббос Жумақулов ҳам Белорусда...

  29.03.2022 06:16
  0
  408
Энди трио эмас, квартет ёки Аббос Жумақулов ҳам Белорусда...

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби яна бир футболчимизни ўз сафига қўшиб олди. Гап «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Аббос Жумақулов ҳақида кетмоқда. У жорий мавсум охиригача Минск клубида ижара муддатини ўтайди.
Айтиш жоиз, шу билан «Энергетик» сафидаги легионерларимиз сони 4 нафарга етди. Хуллас, Аббос Жумақулов жамоада Бобур Абдухолиқов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Абдуқодир Ҳусанов қаторига қўшилди. 1999 йилнинг 1 июнь куни Қашқадарё вилоятида туғилган Аббос 2020 йилги мавсум «Бухоро» таркибида 6 марта майдонга тушган, кейин «Бунёдкор-2» сафига қўшилган. У янги клубида 16-рақам остида тўп суради.

Атганча, Россиялик футбол агенти Павел Нестеров Sport24 мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон чемпионатини алоҳида эътироф этди. «Хорижда ўйнашни истайдиган россиялик футболчилар учун Ўзбекистон чемпионати - яхши вариант. У ерда футбол даражадаси ошмоқда, янги юлдузлар бош кўтаришмоқда, маош ҳам чакки эмас. ОЧЛда иштирок этишни истайган Ўзбекистон клублари россиялик кучли футболчига бир ой учун 15-25 минг доллар тўлашга рози бўлса керак», - деди агент.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz