Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Форма эмас, реклама майдони!

Ана, холос! Форма эмас, реклама майдони!

  31.03.2022 03:30
  0
  355
Ана, холос! Форма эмас, реклама майдони!

БИТТА ФУТБОЛКАДА 36та ЛОГОТИП. Америка жамоалари ҳеч қачон ўз формасига ҳомийлар рамзини тиқиштириб юборишдан уялмаган. Аммо Бразилиянинг «Каскавел» клуби бу борада чегарадан ўтиб кетди. Футзал бўйича мам-лакатнинг амалдаги чемпиони саналган ушбу жамоанинг янги мавсум учун тақдим этган футболкасида логотиплар сони шу қадар кўпки, уларни бир-биридан ажратиш қийин.
Умуман, «бечора» формада бўш жойнинг ўзи йўқ. Афтидан, «Каскавел» раҳбарияти бутун реклама бозори пулини ўзлаштиришни хоҳлайди, чоғи.

Бразилия клуби раҳбарларига қойил қолиш керак. Улар ҳомийларни логотиплар умумий «манзара»да йўқолиб қолмаслигига қандай ишонтиришгани ажабланарли, албатта. Footy Headlines сайти ходимлари эринмай санаб чиқишди - либосда 36та бренд логотипи бор. Ҳаттоки, шортининг орқа тарафи ҳам тасвирларга тўла.

«Каскавел»нинг уй ўйинларига мўлжалланган либоси юқори ва пастки қисмида қизил ҳамда кўк чизиқлар бор. Сотувга чиқарилган либосларда эса чизиқлар олиб ташланган, ҳомийлар учун жой бўшатиш учун, албатта. Рақам эса пастки бурчакда яширинган. Шортининг олд ва ён томонларида камида 9та логотип бор. Meinerz фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бу футболкалар клубнинг расмий сайти орқали 79,9 реал (тахминан 1700 рубль)дан сотилади. Эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган формалар алоҳида, аммо ҳомийлар лотипларидан холиси йўқ. Ҳа, мухлислар бундай формада юришдан хурсанд бўлмасалар керак, аммо коллекционерлар томонидан қизиқиш жуда катта.

Сўз

- Meinerz билан ҳамкорликни йўлга қў­йишда мухлисларни ҳисобга олдик. Чунончи, миллий лигадаги ғалаба ортидан жамоамиз машҳурлиги Парана штати чегарасидан ошиб, бутун Бразилияга ёйилди. Шундай экан, формамизни мамлакат бўйлаб тарқатиш имкониятидан хурсандмиз. Жефферсон Зини («Каскавел» президенти).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz