Қайднома

Қидирув

Мурод Тўйчибоев: «Сурхон»га ўтиб, адашдим...»

Мурод Тўйчибоев: «Сурхон»га ўтиб, адашдим...»

  31.03.2022 05:50
  0
  510
Мурод Тўйчибоев: «Сурхон»га ўтиб, адашдим...»

Мавсум-2021ни Грузия чемпионати иштирокиси «Торпедо» (Кутаиси)да бошлаб, кейинчалик «Сурхон» сафига қўшилган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев бу йил яна хорижда ўйнашни ихтиёр этди. Аниқроқ айтсак, Қирғизистон чемпионатига йўл олган футболчи «Алай» билан шартнома тузди. Хўш, Тўйчибоев нимага айнан қўшни мамлакат жамоасига кетди?

- Мурод, «Алай» билан янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечди?

- Барчаси аъло даражада. Клуб раҳбарияти ўқув-машғулотлар йиғинини кўнгилдагидек ташкиллаштирди. Хусусан, юртимизда бўлиб, бир қатор кучли жамоалар билан назорат ўйинлари ўтказдик. Мисол учун, Наманганда «Навбаҳор»га қарши майдонга тушдик. Хуллас, тайёргарлик жараёни зўр ўтди.

- Айтингчи, янги клубингиз олдига қандай вазифалар қўйилган?

- «Алай» - Қирғизистон чемпионатидаги кучли жамоалардан бири. Шунга мувофиқ, вазифалар анча жиддий - мамлакат чемпионати ва кубогида ғалаба қозонишимиз керак. Ички аренада «Дордой» билан кескин рақобат бор. Асосийси, «Алай» ОФК кубоги йўлланмасини қўлга киритиши шарт.

- Қизиқ, ўзи «Алай» варианти қандай юзага келди?

- Албатта, агентлар воситачилигида. Аслида бир қатор клублардан аниқ таклифлар олдим. Шу орада агентлар «Алай»дан жиддий қизиқиш борлиги, жамоа бош мураббийининг шахсан ўзи мени ўз жамоасида кўришни истаётганини маълум қилишди. Барчасини тарозига солиб кўргач, оилам билан маслаҳатлашиб, ижобий жавоб бердим. Хусусан, «Алай»нинг ўз олдига катта мақсадлар қўйгани қизиқтириб қўйди.

- Жамоада сиздан бошқа легионерлар ҳам борми?

- Ҳа, жамоа хорижлик 4 нафар футболчи билан шартнома тузган. Улардан иккиси Ганадан, яна ўзимиздан дарвозабон ҳам бор. Шароитлар яхши - бизга алоҳида кватира берилди. Ҳозир оилам ҳам ёнимда. 

- Эшитишимизча, қишда Грузия ва Таиланд клубларидан ҳам таклифлар олгансиз. Нима, улар моддий томондан яхшироқ эмасмиди?

- Ҳа, Грузия, Таиланд ва Ҳиндистон жамоа­ларига чорлашди. Таклиф этилган шартномалар молиявий жиҳатдан чакки эмасди. Айниқса, Таиланд ва Ҳиндистон клублариники. Бироқ айрим сабаблар туфайли келишув амалга ошмади. Натижада «Алай» таклифини қабул қилдим. Қолаверса, Ош шаҳрининг уйимга нисбатан яқин эканлиги ҳам маъқул келди.

- «Сурхон»да қисқа муддат ўйнадингиз. Нима ўхшамади?

- Тўғриси, Термиздаги фаолиятимдан умуман қониқмадим. Чунончи, жароҳат туфайли анча вақт четда қолдим. Бундан ташқари, жамоа сафига катта ваъдаларга ишониб, яхши ният билан қўшилгандим. Бироқ амалда фаолиятимдаги энг ёмон мавсумлардан бирини ўтказдим. Ваҳоланки, Грузия чемпионатида ҳаммаси бинойидек кечаётганди.

- Демак, «Сурхон» сафини тўлдирганингиздан афсусланасиз...

- Яширмайман, бу - фаолиятимдаги энг катта хато қарорлардан бири.

- Олдин ҳам миллий чемпионатимизда ўйнагандингиз. Кейин хорижда тўп суриб қайтдингиз. Айтингчи, бу орада Суперлига нечоғли ўзгарибди?

- Ўзбекистон чемпионатига 3 йиллик танаффусдан сўнг қайтдим, жароҳатланганимга қарамай, оз-моз ўйнадим. Бироқ катта ўзгаришни сезганим йўқ. Миллий жамоамизнинг ЖЧ саралаши якуний босқичига ҳам чиқолмагани сабаби шудир балки...

ИЗЗАТБЕК суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz