Қайднома

Қидирув

Миллий терма Самарқандда ўйнаганида мухлислар "Динамо" деб "олқишлашганди"...

Миллий терма Самарқандда ўйнаганида мухлислар "Динамо" деб "олқишлашганди"...

  02.04.2022 15:00
  0
  434
Миллий терма Самарқандда ўйнаганида мухлислар

Ўзбекистон - Қирғизистон ўйинидан кейин жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец наманганлик мухлислар термани қўллаб-қувватлаш ўрнига «Навбаҳор» номини айтиб ҳайқиришганидан ажабланганини таъкидлаши олимпия термамизнинг 2007 йили Самарқандда ўтказган ўйинини ёдга солди.
Ўшанда маҳаллий ишқибозлар жойлашган трибунадан терма эмас, уларнинг севимли жамоалари («Динамо») номи янграганди. 15 йил ичида ҳеч нима ўзгармади. Терма жамоага мухлислик қилиш маданияти деярли ривожланмаяпти. Ҳаттоки, 2008 йилда терма фан-клубининг ташкил этилиши ҳам мамлакатда фанатлик ҳаракати ривожига катта ёрдам бермади. Фан-клубнинг кўп иш қилаётганини инкор этиб бўлмайди. Клуб аъзолари борган мамлакатлар сони аллақачон 30дан ошган. Уларнинг ранг-баранг либослари термамизнинг халқаро мусобақалардаги ташриф қоғозига айланган. Аммо уларнинг уй учрашувлари, айниқса, вилоятлардаги ўйинлар пайти амалга ошираётган ишлари мутлақо сезилмаяпти.

«Футболиум», Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz