Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Аламзадалик қолдирган ахлатлар

Ана, холос! Аламзадалик қолдирган ахлатлар

  03.04.2022 16:06
  0
  529
Ана, холос! Аламзадалик қолдирган ахлатлар

Ижтимоий тармоқларда Палермодаги стадион кийиниш хонасида ўнлаб бўш сув идишлари, ишлатилган салфеткалар ва ҳаттоки, тамаки қолдиқлари сочилиб ётгани тасвирланган суратлар тарқалди. Бу хона Италия термасига тегишли бўлиб, Шимолий Македониядан учралган мағлубиятдан сўнг жамоа шундай йўл тутган.

«Ювентус» клуби ва «скуадра адзурра» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи тартибсизлик учун узр сўради. «Бу катта хато бўлди. Кейинги сафар бунга катта эътибор қаратамиз. Биз жуда хафа эдик. Бу каби ҳолат юксак аҳамият касб этишини ўйламагандик. Келгуси ўйинларда бунақаси такрорланмайди. Узримизни қабул қиласизлар», - деди футболчи.

Шунингдек, Бонуччи жаҳон чемпионати саралаш тизими ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди. «Барчасини биргина учрашувда бой бердик. Афсуски, вазият шундай, лекин бу бемаънилик. Битта ўйинда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Тўрт ёки бешта баҳсда ютқазиб ҳам «плей-офф»га чиққан жамоалар бор, биз эса битта ўйинда имконият бой бериб, мундиалдан қуруқ қолдик. Албатта, саралаш қоидалари ўзимизни оқлашга сабаб бўлолмайди. Яхшироқ ишлашимиз керак эди. Аввалги даражамизга қайтишимизга сабаб бўладиган омилни топишимиз лозим», - дея Бонуччининг сўзларидан иқтибос келтирди Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Италия термаси ЖЧ-2022 саралашининг ўтиш ўйини ярим финал баҳсида Шимолий Македония миллий жамоасига ютқазиб, мундиалда қатнашмайдиган бўлди. Шу тариқа:

v Италия қаторасига иккинчи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

v Италия термаси - Европанинг амалдаги чемпиони, 4 карра ЖЧ ғолиби.

v Шимолий Македония ЖЧ-2022 йўлланмаси учун Португалияга қарши ўйин ўтказди.

УЛУҒБЕК тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz