Қайднома

Қидирув

Мўъжизавий «Receba!»

Мўъжизавий «Receba!»

  04.04.2022 07:34
  0
  438
Мўъжизавий «Receba!»

Бразилияда янги мегаюлдуз пайдо бўлди: тик-токдаги барча трендлар Бразилия яқинидаги 30 минг аҳолиси бор камтарона Кижинги шаҳарчасидан чиққан 20 ёшли Иран Феррейра билан банд. Бу йигитча атиги ярим йил ичида 15 миллион обуначи тўплашга улгурди. Ираннинг тупроқ ва лой майдонда тайёрлаган роликларини Неймар репост қилади, голни нишонлаш услубини эса кичик Криштиану пародия қилади. Муваффақият сири - афсонавий «Receba!»

Иран тайёрлаган ҳар бир видеонинг рецепти оддий: у майдонда ўзига хос ҳаракатларни амалга ошириб, уларни оригинал нишонлаш билан якунлайди. Ярим йил аввал Феррейранинг «Receba» деб ҳайқириши деярли вирусдек тарқалганди - у шиддат билан бразилияликнинг сиймосига айланди. «Receba»ни «Қабул қилинг» дея таржима қилиш мумкин. Иран бу сўзни ҳар бир ролигида ишлатади, мазкур «фишка» аудиторияга жуда ёқади.

Феррейра образидаги яна бир муҳим жиҳат - қурилиш қўлқоплари. «Шаҳардаги барча қурилиш дўконларига кириб, энг арзон қўлқопларни топдим. Улар ажойиб ғоядек туюлди - дарвозада туриш ёки шунчаки, образ яратиш учун. Бизнинг компанияда ҳеч ким дарвозабон қўлқоплари борлиги билан мақтана олмасди. Дўстларимнинг кўпчилиги менинг қурувчиларга ўхшашимни айтиб, ҳазиллашишарди, лекин Бразилияданман. Менга барибир».

Иран ҳар бир ролигида футболкаларини ўзгартиришни ҳам унутмайди. Феррейранинг оиласи «Васко да Гама»га мухлислик қилади - шу боис, йигитча кўп ҳолларда айнан шу жамоа либосида кўриниш беради. Яқинда «Васко» тик-токерни кўриб, клуб стадионида ролик ишлаш таклифини берди. Иран уларга рад жавоби беролмасди.

«Receba» бутун дунёда машҳур бўлиб кетди. «Бавария»даги Серж Гнабри уни такрорлашдан асло уялмайди. Кичик Криштиану ҳам четда қолмади. Неймар ва Ришарлисон эса Ираннинг роликларини ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида обуначиларига улашишди: шундан сўнг Феррейранинг аккаунтига юз минг-лаб янги обуначилар ташриф буюришди.

Яқинда Феррейра Jornal de Brasilia нашрига катта интервью бериб, унда жумладан шундай деди: «Футбол билан 5 ёшимдан шуғулланишни бошлаганман, мен ҳам юлдузга айланишни хоҳлаганман. Ҳар доим профессионал футболчи бўлиш орзуси билан яшаганман. Криштиану Роналдунинг ўйинларини кўриб, унинг тириш-қоқлиги ва мақсад сари интилишига ҳавас қилганман. Буни қандай уддалаётганини тушунмаганман, ахир бу жуда қийин. Футбол - ҳаёт. Бу менинг қалбим. Футболсиз ҳеч кимман. Ҳаётда энг катта роҳатни ҳар куни футбол ўйнаш орқали оламан. Машҳурликка эришишимга айнан нима ёрдам берганини айтолмайман. Чунки ўзим ҳам сабабини билмайман. Қўлқоплар? Улар чиндан ҳам образимнинг бир қисмига айланди. Бунга ким ҳам ишонарди? Тош йўнувчининг қўлқопи менинг ноёб анжомим бўлиб қолди. Ҳақиқий мўъжизалар айнан шу тариқа рўй беради».

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz