Беларусь. «Энергетик-БГУ» Беларусь чемпионати Олий лигаси 2-турида «Торпедо-БелАЗ»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида устун келди. Бу ўйинда «Энергетик» сафида 3 нафар легионеримиз асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ вақт ўйнади - Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Бобур Абдухолиқов ва Абдуқодир Ҳусанов. Эътиборли томони, Бобур яна «дубл»га эришди. Ҳамюртимиз 1-тур баҳсида ҳам 2та гол урганди. Унинг ҳисобида 1та самарали узатма ҳам бор. Абдухолиқов «Торпедо-БелАЗ» дарвозасини майдон марказидан нишонга олганини ҳам айтиш керак.
Айтганча, Бобир Беларусь футбол федерацияси талқинига кўра 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди. Эслатиб ўтамиз, Бобир Абдихолиқов 1-турда "Витебск"ка қарши баҳсда ҳам 2та гол урганди. 2та ўйиндан кейин Абдихолиқов ҳисобида 4та гол ва 1та голли узатма бор.
Шоҳруҳ Абдураҳмонов эса бу учрашувда сариқ карточка олиш асносида ҳакам баёнотномасига кирди.
Россия. Иброҳимхалил Йўлдошев «Нижний Новгород»нинг «Ростов»га қарши сафар ўйини (РПЛ 23-тури) 62-дақиқасида жароҳатланиб, майдондан чиқиб кетди. Ҳозирча ҳамюртимизнинг ҳолати ва қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумот берилгани йўқ. Натижага келсак, Александр Кержаков шогирдлари ортга 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. «Уфа» эса «Крилья Советов» майдонида айнан 2:1 ҳисобида устун келди. Бироқ Бошқирдистон клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов 67-дақиқада майдонга тушиб, 86-дақиқада қайта захирага олинди. «Уфа» бош мураббийи Алексей Стукалов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бунга қисқача ва тушунарсиз изоҳ берди: «Бугун ифодасиз ўйин бўлди». Бу вақтда «Спартак» хўжайини Леонид Федуннинг рафиқаси ва клуб директорлар кенгаши собиқ вакиласи Зарема Салихова ҳамюртимиз трансфери бўйича «Уфа» бош директори Шамиль Газизовни қоралашда давом этмоқда. «У - ғирт қаллоб. Ўрунов учун 25-30 миллион евро? Бу фирибгар ишига изоҳ беришни ҳам хоҳламайман. Яхшиси, бизга судда ютқазган маблағни тезроқ тўласин», - деди Салихова «Спорт Экспресс» нашри журналистига.
Италия. «Рома» «А» серия 31-турида «Сампдория»ни мағлубиятга учратди. Генуядаги ўйин тақдирини 27-дақиқада Генрих Мхитарян томонидан урилган гол ҳал қилди - 1:0. «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу учрашувнинг 81-дақиқасида Тэмми Абрахам ўрнига майдонга тушди. Айтганча, сўнгги маълумотларга қараганда, Шомуродовга Германия Бундеслигаси клублари жиддий қизиқмоқда. Forzaroma.info сайти мухбири Роберт Молининг ёзишича, гап «РБ Лейпциг» ва «Хоффенхайм» ҳақида кетмоқда.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20