25-29 март кунлари Наманганда Ўзбекистон, Уганда, Тожикистон ва Қирғизистон миллий жамоалари иштирокида ташкиллаштирилган Navruz Cup-2022 халқаро турнири Сречко Катанец шогирдлари ғалабаси билан якунланганидан яхши хабардорсиз. Наманганликлар, умуман, водийдаги мухлислар учун ўзига хос футбол байрамига айланиб кетган мазкур мусобақа ўзига яраша яхши-ёмон таассуротлар қолдирди, албатта.
Яқин-яқингача ҳам вилоятлардаги футбол ихлосмандлари Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинларини Тошкентдан бошқа шаҳарларда ўтказилишини шунчаки, орзу қилишарди. Мана, сўнгги йилларда терма жамоанинг уй ўйинлари географиясини кенгайтириш мақсадида янгиликларга қўл урилмоқда. Миллий жамоамиз бунга қадар пойтахтдан ташқари, Самарқанд ва Қаршида кўриниш берган бўлса, ўтган йилдан эътиборан мезбон стадионлар қаторига Намангандаги «Марказий»аренаси ҳам қўшилди. Юртимизда жонкуярликлари билан алоҳида ажралиб турадиган наманганлик мухлислар туфайли ва албатта, вилоятда футболга қаратилаётган катта эътибор самараси ўлароқ, жорий йил бош жамоамиз иштирокидаги кетма-кет 2та халқаро турнир «Марказий»га ишониб топширилди. Ишонч билан айтиш мумкинки, улардан дастлабкиси кутилган даражада муваффаққиятли ташкиллаштирилди.
Режага кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси июнь ойида яна Наманганга ташриф буюради ва Осиё кубоги-2023 саралаш баҳсларида майдонга тушади. Navruz Cup-2022 ўртоқлик турнири айнан шу расмий ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилгани тайин - ҳам жамоа учун, ҳам ташкилотчилик масаласида. Ҳа, Navruz Cup-2022 фақат терма жамоа футболчилари эмас, балки наманганлик ташкилотчилар учун ҳам яхшигина тажриба вазифасини ўтади. 6 кун давомида вилоятда истиқомат қилиб, ўзига хос футбол шукуҳини яратиб берган 4та терма жамоа муносиб кутиб олинди ва кузатиб қўйилди. Рақиблар ҳам мақташдими, демак, ташкилотчилик масаласида эътироз йўқ. Асосийси, «Марказий» аренасида чиройли муҳит ҳукм сурди. Тўғриси, терма жамоамиз Тошкентда қачон бундай «қайноқ» муҳитда ўйнаганини бирдан эслаш ҳам қийин.
Аммо танганинг иккинчи томони ҳам йўқ эмас. Дейлик, турнирга таклиф этилган рақиб жамоалар савияси масаласида эътироз бор, албатта. Тўғри, ҳозир буни кенг муҳокама қилиш ўринсиз. Ўйлаймизки, бу биринчиси. Кейингиларида жамоалар савияси ҳам ошади, албатта. Умуман, ташкилотчилар иштирокчи жамоалар учун Намангандаги ҳар бир кун мазмунли ўтиши йўлида бор имкониятларни ишни солишди. Хусусан, миллий жамоамиз аъзоларининг савобталаб инсонлар ташаббуси билан йўлга қўйилган «Жаннатдаги қасрлар 132» ҳашарида қатнашиб, хайрия ишига ўз ҳиссаларини қўшишгани зўр бўлди. Бу ташаббус кимдан чиққан бўлса ҳам, унга каттакон раҳмат.
Албатта, турнир қатнашчилари қатори унинг кузатувчилари ва ёритувчилари ҳам эътибордан четда қолишмади. Дейлик, медиа вакиллари учун вилоятнинг кўзга кўринган ижтимоий объектлари, кичик саноат зоналари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда тарихий қадамжолари бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан уюштирилган саёҳат баҳона журналистлар ҳудуддаги кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишишди. Шунингдек, Олимпия захиралари спорт коллежида «Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш» мавзусида тақдимот ва махсус матбуот анжумани ҳам ўтказилди.
Хуршид ЮСУПОВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20