Қозоғистон. Мамлакат Премьер-лигаси 4-тури «Ордабаси» учун омадсиз келди. Таркибида ҳамюртимиз Одил Абдумажидов тўп сураётган Шимкент клуби бу сафар «Каспий» меҳмони бўлиб, ортга мағлубият билан қайтди - 1:2. Легионеримиз ушбу учрашувда ҳам тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. «Ордабаси» кейинги тур ўйинини 9 апрель куни ўз майдонида «Тобол»га қарши ўтказади. Айтиш ўринли, Игорь Сергеев жамооаси 4-тур баҳсида «Туран»ни 3:0 ҳисобида енгиш асносида турнир жадвали пешқадамига айланиб олди. Игорь ушбу ғалабага 81 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди. «Қайрат» эса меҳмонда «Акжайик» дарвозасига йўл тополмади - 0:0. Жамоанинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов бу баҳсни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.
Эрон. Мамлакат чемпионати 24-туридан ўрин олган «Ҳаводор» - «Персеполис» ўйинида ҳисоб очилмади. Ҳам-юртимиз Шерзод Темиров тўлиқ вақт тўп сурган ва 83-дақиқада сариқ карточка олган учрашувда теҳронликлар етарлича ҳужум уюштиришди, аммо самара чиқарадиган футболчи топилмади.
Тожикистон. Мамлакат чемпионати Олий лигаси 1-туридан ўрин олган «Файзқанд» - «Истаравшан» ўйинида меҳмон жамоа 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборли томонида, «Истаравшан» сафида ҳамюртимиз ўзини кўрсатди - Отабек Зокиров «дубл»га эришди. «Эсхата» - «Хўжанд» учрашуви 90}3-дақиқасида урилган ягона ҳал қилувчи гол Шаҳзод Абдураҳимов ҳисобига ёзилди. Шунга мувофиқ, «Эсхата»да ўйнаётган футболчимиз ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Ўз ўрнида қизиқарли маълумот: 2 апрель куни старт олган Тожикистон чемпионатининг янги мавсуми учун клублар томонидан жами 59 нафар легионер рўйхатга киритилди. Шундан 28 нафари ўзбекистонлик футболчилардир.
Тожикистон чемпионати Олий лигасидаги ўзбекистонлик футболчилар
«Истиқлол»: Муҳаммад Исаев
«Хўжанд»: Самандар Очилов, Фирдавс Абдусалимов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев
ЦСКА: Азамат Аҳмедов
«Истаравшан»: Жавоҳир Расулов, Отабек Зокиров, Нодир Камолов
«Хатлон»: Жамшид Ҳамидов, Рустам Қўчқоров
«Эсхата»: Шаҳзод Абдураҳимов, Санжар Рихсибоев, Шаҳзод Маъмуржонов, Жаҳонгир Сафаров, Ўктам Ҳазратов, Дилшод Хушбаков
«Файзқанд»: Миркомил Лоқаев, Амиржон Сафаров, Анвар Муродов
«Регар ТаДаз»: Жаъфар Исмоилов, Сергей Прохоров, Савелий Абрамов
«Равшан»: Муҳриддин Аҳмедов, Зуфар Акбаралиев, Достон Бердиқулов, Жавоҳир Ғайбуллаев, Зафар Қорақулов, Беҳруз Дўстмуродов.
Бангладеш. Маҳаллий Премьер-лига 10-турида «ўзбекча дерби» кузатилди. Аниқроқ айтсак, «Саиф Спортинг» - «Баридҳара» ўйини (3:0)да Асрор Ғофуров ва Евгений Кочнев ўзаро тўқнаш келишди. Ғофуров 1тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланган бўлса, Кочнев 87-дақиқада қизил карточка олди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20