Қайднома

Қидирув

Уэйн Руни: «МЮ» бош мураббийи бўлишни истайман

Уэйн Руни: «МЮ» бош мураббийи бўлишни истайман

  08.04.2022 04:33
  0
  335
Уэйн Руни: «МЮ» бош мураббийи бўлишни истайман

«МЮ» тарихидаги бош голеадор Уэйн Руни тан олди - ҳозирда унинг ҳар бир ташлаётган қадами келажакда «қизил иблислар» бошқарувида ишлашга қаратилган. «Шрек» шу мақсадда январь ойида «Эвертон» раҳбарияти билан суҳбат жараёнидан воз кечганини айтди. Ваҳоланки, у катта футболдаги фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. Қисқаси, собиқ ҳужумчи «Дерби Каунти»га Чемпионшипда қолиш йўлида ёрдам бериш учун собиқ жамоаси таклифини қабул қилмади.

Жорий мавсум «Дерби»дан молиявий қоидабузарликлар оқибатида 21 очко олиб ташланди ва клуб айни пайт турнир жадвалининг охирги ўринларида бормоқда. Шунга қарамай, кўпчилик Рунини мақтамоқда. Бинобарин, у бор эътиборини «Дерби»ни лигада олиб қолишга қаратмоқда. «Шрек» шунингдек, ҳозирги тажрибаси кун келиб, «Юнайтед»дан таклиф олиши ва ишлашида қўл келишига ишонмоқда. Руни буни дангал айтмоқда ҳам: «Бош мураббий сифатида ишлашга қарор қилганимнинг асосий сабаби битта - «Манчестер Юнайтед». Ҳа, яширмайман, олдинроқ «Эвертон»да суҳбатдан ўтишим мумкин эди. Бироқ хоҳишим бош­қа - келажакда «МЮ» бошқарувини қўлга олиш. Биламан, ҳозирча бунга тайёр эмасман, лекин кун келиб шундай бўлиши учун ҳаммасини режа асосида амалга оширишим, қадамба-қадам олдинга интилишим керак».

Маълумот учун, Руни «қизил иблислар» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади - «Олд Траффорд»даги 13 йиллик фаолиятида 253та гол урган ва нақ 16та соврин ютган. У жумладан, АПЛда 5 марта чемпион бўлган, шунингдек, ЕЧЛда ғалаба нашидасини сурган.

МУҲАММАДХОН тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz