Қайднома

Қидирув

Вундеркиндлар: «Орзулар ушалади, албатта»

Вундеркиндлар: «Орзулар ушалади, албатта»

  08.04.2022 12:02
  0
  446
Вундеркиндлар: «Орзулар ушалади, албатта»

Футболда орзулар чиндан ҳам рўёбга чиқади - кеча Лионель Месси билан бирга суратга тушишни ўйлаб юрган, ўз голларини худди Криштиану Роналду каби Siiiu усулида нишонлашдан уялмаган болакай бугун Аргентина миллий жамоасида! Хўш, гап ким ҳақида кетмоқда?

17 ёшли вингер Алехандро Гарначо яқиндагина, яъни март ойида «МЮ» U-18 жамоасининг ўз ёш тоифасида Англия кубоги финалига чиқишига катта ҳисса қўшганди. Аниқроғи, аргентиналик иқтидорли йигит «Вулверхэмптон»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобида ёш «қизил иблислар» фойдасига ҳал бўлган баҳсда голлардан бирига муаллифлик қилиб, турнирдаги аниқ зарбалари сонини 4тага етказиб қўйди. У шундан сўнг бирданига Аргентина миллий жамоа­сидан чақирув олди. Оддий айтганда, «альбиселестлар» бош мураббийи Лионель Скалони Венесуэла ва Эквадор термаларига қарши ўйинлар (ЖЧ-2022 саралаши)га тайёргарлик жараёнида Алехандрони ҳам  амалда синаб кўришни истади. Қаранг-а, йигитча «МЮ»нинг асосий таркибида ҳали 1 дақиқа ўйнамай туриб, кенг танлов имконига эга Аргентина миллий жамоасида пайдо бўлди.

Салоҳиятли ҳужумчи «Олд Траффорд»га 2020 йилнинг ёзида «Атлетико» академиясидан кўчиб ўтди. Гарначо бунга қадар Испаниянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари сафида бир неча марта майдонга тушган, яқинда эса фуқаролигини ўзгартирганди. У энди ўз кумири - Лионель Месси билан бирга ўйнаши мумкин. Чунончи, Алехандро она томондан айнан аргентиналикдир. Мана, 17 ёшли йигитча илк машғулотлардаёқ Месси билан суратга тушди ва уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Имзо ўрнида ёзув ҳам зўр: «Орзулар чиндан ҳам, амалга ошади». Алехандро терма жамоа ихтиёрига йўл олишдан олдин «Юнайтед» каналига берган қисқача интервьюсида ҳам шу ҳақда гапирганди: «Бу - мен учун катта шараф. Икки мамлакат паспортига эгалигим қўшимча имконият ҳисобланади. Ҳа, Мадридда туғилганман, лекин онам аргентиналик. Ҳозир бағоят хурсандман, яна ҳаяжон даражаси баланд. Оиламиз ҳар доим аҳиллиги билан ажралиб турган. Ўзим болалигимда ҳар икки терма жамоани бирдек қўллаб-қувватлаганман. Яқинларим бундан фахрланадилар, албатта!»

Жорий мавсум Гарначо учун чиндан ҳам, зўр ўтмоқда. «Юнайтед» U-18 жамоаси аввалги ой Англия ёшлар кубоги доирасида «Эвертон»ни 4:1 ҳисобида енгганида, қаҳрамонимиз рақибни алдаб ўтиш асносида урган голини Криштиану Роналдуга хос хатти-ҳаракат билан нишонлади - «Олд Траффорд»да яна Siiiu...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz