Қайднома

Қидирув

«Сурхон»да ишлаган уч бечоралар 6 миллиард даъво қиляпти...

«Сурхон»да ишлаган уч бечоралар 6 миллиард даъво қиляпти...

  10.04.2022 04:54
  0
  435
«Сурхон»да ишлаган уч бечоралар 6 миллиард даъво қиляпти...

Термизнинг «Сурхон» клуби 2022 йилги мавсумдан бошлаб янги ҳомийга бириктирилгач, 2021 йилда жамоада фаолият юритган уч нафар клуб аъзоси «Сурхон»дан кетган тақдирда ҳам молиявий томондан катта пулга эга чиқиш учун айёрликларга қўл урган. Бу ҳақда ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

«Сурхон» тўғри йўлга тушаётганидан хабардорсиз. Унинг эгалари 2023 йилгача стадион, база, академия қурмоқчи, айни вақтда жамоа сарсон бўлса-да, амаллаб мавсумни ўтказяпти. 

Биз бироз орқароққа қайтмоқчимиз. Исталган жамоани банкрот қилиб, бунинг ортидан давлатнинг миллионларига эга чиқиб, кетидан яна янги жамоалар очиб, уларни уялмай ПФЛ рўйхатидан ўтказиб юрилган пароканда йиллар аллақачон ўтиб кетганини тушунмаётган, бугун умуман бошқа даврлар эканига ишонолмаётганлар ҳали ҳам бор. Минг афсуски уларни таниймиз. Биридан қутилсанг, бошқаси чиқиб келади. 

Айтайлик, «Сурхон» клубида аввалги йилларда ишлаган уч бечора бизга даъво хатларини тиндирмай ёзиб ётипти. Бу уч бечоранинг ортида, пулга тўймайдиган бошқа бечоралар ҳам бор. 

Бу уч бечора 2021 йил «Сурхон» билан шартнома имзолаб, ҳаммаси 5 млн 682 минг сўм ойликка рози бўлган (қўлига нақд 5 млн), шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтган. Агар мавсум ўртасида «Сурхон» шартномани бир тарафлама бекор қилса, улар 50 млн сўм компенсация ундириб олиши керак. Бу албатта яхши. Чунки иш берувчи ишни шу тариқа кафолатлаяпти, дуч келган вақтда кўча эшикни кўрсатмай, уларга ишлаш, ўзини кўрсатиш имконини бериши шарт.

Аммо масаланинг кулгулироқ томони бор. «Сурхон» мавсумни 10-ўринда якунласа, бечораларнинг бири 100 млн, бошқаси 145 млн, яна бири 250 млн сўм мукофот олиши керак (қийинда фахрли 10-ўринга эга чиқиш). 

Августнинг 6-санасига келиб маълум бўляптики, «Сурхон» катта эҳтимол билан бошқа ҳомийлар қўлига ўтади. Булар шунча меҳнат қилса-ю, бошқалар келаверадими?! Биздаги формулага кўра, шундай қилиш керакки, янгилар келгач, эскилар қарзини ёпгунича эси кетсин.

Айнан 6 августда шу уч бечора клуб билан қўшимча шартнома имзолаяпти. Ният роса тоза бўлганидан келиб чиқиб, уни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказмаяпти (ФИФА низомларига кўра, шартнома тузилдими, тамом, у ҳатто лига рўйхатидан ўтмаса-да, даъвогар пулига даъво қила олади).

6 август куни бу уч бечора бирданига «Сурхон»га кўпроқ керак бўлиб қолди ва уларнинг шартномаси 2023 йилнинг 31 декабрига қадар чўзиб қўйилди. Ва уларнинг ойликлари бирданига 30 млн сўмга кўтарилди. Агар «Сурхон» улар билан шартномани бир тарафлама бекор қилса, ҳар бирига 1 млрд сўм (!) компенсация тўлаб бериши керак. 

Шундан келиб чиқиб, «Сурхон»дан бири 1,9 млрд, яна бири 1,8 млрд, бошқаси 2,1 млрд даъво қиляпти. Уларнинг нияти бўйича «Сурхон» 6 млрдга яқин пулни индамай тўлаб бериши керак. 

Бундай усуллар аввал легионерлар билан ҳам содир этиларди. Легионерни олиб келган ўзимизникилар, легионер ортида туриб, унинг пулларини ФИФА орқали талаб қилаверади. Клубларимиз ФИФА санкцияси сабаб уларни тўлашга мажбур. Биз шундан келиб чиқиб, ЎФА билан келишилмай тузилган легионер футболчи шартномасини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмайдиган қилдик. Чунки буни тартибга солмасак бўлмайди. 

Ўзимизникилар масаласида эса прокуратура билан ҳамкорликда бирор нарса ўйлашга ҳаракат қиламиз. Чунки бундай безбетликка панжа ортидан қараш қийин. Осон бўлмайди. Аммо халқ ўз қаҳрамонларини доим таниб бориши керак», - дея ёзади ПФЛ директори телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги мавсумда Термиз клубига «ЎзбекГидроЭнерго» ҳомийлик қилган бўлса, 2022 йилдан бошлаб жамоага «Eriell» ва «Enter Engineering» cингари йирик ва бақувват ҳомийлар бириктирилди.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz