Қайднома

Қидирув

Стадионлар: Арена номи сотилади!

Стадионлар: Арена номи сотилади!

  11.04.2022 06:46
  0
  415
Стадионлар: Арена номи сотилади!

Замонавий футболда, айниқса, Европанинг етакчи лигаларида стадионлар номини тижорий мақсадларда сотиш анъана тусини олган. Ушбу мақолада айнан шу ҳақда сўз боради.

Spotify ва «Барселона» мартда узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича келишиб олишди, у расман 2022 йилнинг июлидан старт олади. Мусиқий сервис клубнинг бош ҳамкорига айланади. Бренд номи мавсум-2022|2023дан бошлаб эркаклар ва аёллар жамоалари футболкалари, шунингдек, машғулот либосларида пайдо бўлади. Ўз навбатида, Spotify афсонавий «Камп Ноу» стадиони номини ўзгартириш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Кейинги мавсумдан ушбу арена «Spotify Камп Ноу» деб аталади. Тўрт йилга мўлжалланган келишувнинг тахминий нархи - 300 млн. евро.

Мутахассислар мазкур ҳамкорликни сўнгги йиллардаги энг йирик ҳомийлик шартномаларидан бири деб ҳисоблашмоқда, айниқса, Каталония клубининг уй стадиони номи ўзгаришига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Футболдаги тижорат мутахассислар учун ҳар доим қизиқ мавзу бўлиб келган, шу боис, BME Sport Европанинг етакчи лигалари - Англия, Испания, Германия, Италия ва Франциядаги стадионлар номини ўзгартириш жараёнини таҳлил қилди.


АПЛ: 4 клуб

Англияда фақатгина тўрт клуб («Брайтон», «Арсенал», «Лестер Сити» ва «Манчестер Сити»)нинг уй стадиони номида ҳомийлар тилга олинади. Эътиборлиси, ушбу ҳомийларнинг ҳеч бири Британия компанияси ҳисобланмайди (иккитаси БААдан, шунингдек, Таиланд ва АҚШдан биттадан), бу эса АПЛнинг бутун жаҳондаги глобаллашувига яна бир исботдир. Ҳамкорларнинг ҳар бири хизмат кўрсатиш тармоқларига эга (авиакомпания, молия ва туризм).


Ла Лига: 3 клуб

Spotify ва «Барселона» ўртасидаги келишувни инобатга олмаганда, Испаниянинг фақат иккита клуби стадион номидан тижорий мақсадларда фойдаланган - керамик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Pamesa «Вильярреал» билан ишласа, Хитойнинг Wanda конгломерати номи Мадрид «Атлетико»сининг уй стадионида фойдаланилади.


Лига 1: 3 клуб

Франция лигасида ҳам учта клуб ҳомийлар билан айни келишувга эришган. Уларнинг барчаси суғурта компаниялари: Франциянинг Groupama, Германиянинг Allianz ҳамда маҳаллий Matmut мос равишда «Лион», «Ницца» ҳамда «Бордо»нинг ҳамкорлари ҳисобланишади.


«А» серия: 5 клуб

Италия чемпионатида вазият бироз яхшироқ. Бу ерда клублар ва ҳомийларнинг стадион номи бўйича эришган келишувлари ҳиссаси 25 фоизга тўғри келади. Мазкур рўйхатда Германиянинг Allianz суғурта компания­си яна қатнашаётгани диққат молик - у «Ювентус»нинг шериги ҳисобланади. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:

*** «Удинезе» Руминиянинг Dacia автосаноа­ти вакили билан ҳамкорлик ўрнатган;

*** «Сассуоло» маҳаллий кимёвий хом-ашёлар ишлаб чиқарувчи Mapei компанияси билан шерик;

*** Unipol молия компанияси - «Кальяри» ҳамкори;

*** «Аталанта»нинг шериги - Италиянинг Gewiss компанияси.


Бундеслига: 13 клуб

Бу борада ҳеч бир лига Германия чемпионатига тенглаша олмайди - бирданига 13та клуб стадионлар номини тижорий мақсадда турли фирмаларга сотишган. Уларга тааллуқли қизиқарли маълумотлар:

*** Деярли барча ҳомийлар - бу Германия ташкилотлари: 13та компаниядан фақат биттаси бошқа мамлакат вакили (Red Bull|Австрия).

*** Энг кўп тилга олинадиган тармоқ - суғурта: шундай компанияларнинг учтаси лигада ишлашади, уларнинг бренди «Бавария», Дортмунд «Боруссия»си ва «Аугсбург» ареналари номи билан боғлиқ.

*** Умуман, ҳомийлар кўлами кенг, улар турли тармоқлардан: банк, энергетика, кўнгилочар йўналиш, чакана савдо, автосаноат, енгил саноат ва кўчмас мулк.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz