Қайднома

Қидирув

Ракурс: «Барса» аёллар жамоаси - даҳшат

Ракурс: «Барса» аёллар жамоаси - даҳшат

  13.04.2022 09:49
  0
  350
Ракурс: «Барса» аёллар жамоаси - даҳшат

Умумий голлар нисбати 136:6, 20тадан ортиқ йирик ҳисобли ғалаба (ҳаттоки, 10:1 ҳам бор) - булар «Барселона» аёллар жамоасининг жорий мавсумдаги натижаси! Ҳаттоки, эркаклар жамоаси бош мураббийи Хави ҳам ҳайратда. Қатардан қайтган ёш мутахассис қисқа вақтда «Барселона» ўйинини сезиларли даражада яхшилади, жамоа ўзини анча тиклаб олди. «Барса» тизимидаги аёллар термаси эса анчадан буён йўлида дуч келган рақибни «аёвсиз дўппосламоқда». Дейлик, каталониялик аёллар Испания­да чемпионликни муддатидан анча олдин расмийлаштиришди. Умуман, бу мавсум уларни тўхтатиш шунчаки, мумкин эмасдек.

- «Барселона» аёллар жамоаси ўз тарихида 7-марта чемпионликни қўлга киритди. Каталонияликлар 2011/2012, 2012/2013, 2013/2014, 2014/2015, 2019/2020 ва 2020/2021 йиллар мавсумида ҳам зафар қучишганди. Испания аёллар футболида чемпионлик сони бўйича иккинчи яхши натижа «Атлетик»ка тегишли - 6та «олтин». Хуллас, «Барса» бу йилги муваффақияти билан миллий рекордни янгилади.

- Испания чемпионати турнир жадвалининг юқори қисмида бораётган жамоалар ҳам «Барса»га ҳеч қандай муаммо туғдиролмади - улар чемпионат ва кубокда ҳам, суперкубок ва ЧЛда ҳам Каталония дружинасига сўзсиз, ютқазишди.

- Испания аёллар Примеросининг энг яхши тўрурарларига қарасак, кучли олтиликда «Барселона»дан 4 нафар футболчи бор. Пешқадамлик ҳам каталониялик футболчи қўлида, албатта.

- Лиганинг энг яхши ассистентлари рўйхатида ҳам худди шундай манзара: дастлабки 4та поғона «Барселона» вакиллари томонидан банд қилинган. Самарали узатмалар бўйича «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳибаси Алексия Путельяс олдинда.

- «Барселона» аёллар жамоаси нафақат Испания, балки ЧЛда ҳам рақобатдан холи - гуруҳ босқичида 6та ўйиндан 6та ғалаба. Яна йирик-йирик ҳисобларда.

- Йирик ғалабаларни санаймиз: «Барселона» рақибларни 4та ёки кўпроқ гол фарқида енгган ўйинлар сони 24та!

- Майдондаги муваффақият ижтимоий тармоқларда ҳам ўз аксини топяпти.

- «Барселона» февраль ойида «Инстаграм» тармоғидаги энг машҳур аёллар клубига айланди.

- Ҳаттоки, Хави ҳам «Барселона» аёллар жамоасидан мамнун. У аёллар дружинасини клуб тарихидаги энг зўр жамоаларга қиёсламоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz