Қайднома

Қидирув

Қаторасига 22-марта ёки ЖЧга ЧИҚИШ БЎЙИЧА СЕРИЯЛАР....

Қаторасига 22-марта ёки ЖЧга ЧИҚИШ БЎЙИЧА СЕРИЯЛАР....

  14.04.2022 07:27
  0
  5145
Қаторасига 22-марта ёки ЖЧга ЧИҚИШ БЎЙИЧА СЕРИЯЛАР....

Мана, Қатар мундиали иштирокчилари рўйхати деярли тўлиқ ҳолга келди. Ҳозирда атиги 3та бўш жой қолди - уларнинг эгалари билан июнь ойига белгиланган «плей-офф» ўйинларидан сўнг танишиб оламиз. Ҳозирча эса ушбу мақола орқали маълумотлар асосида қайси жамоаларга ЖЧда қатнашиш одатий ҳолга айланиб қолганини кўриб чиқамиз.

** Футбол тарихидаги барча ЖЧда атиги битта жамоа узлуксиз қатнашган - Бразилия термаси. 1930 - 2022 йиллар: деярли бир асрлик серия!

** Германия термаси 1930 ва 1950 йилларда 2та мундиални ўтказиб юборган. Шунчаки, жамоанинг урушдан ке­йинги илк турнирда иштирок этишига рухсат берилмаган. Умуман, ГФИ фақат 1950 йилнинг январида қайтадан тузилган ва ФИФА уни сентябрь ойида тан олган. Яъни ЖЧ-50дан кейин.

** Қатар термаси ўз уйида ЖЧдаги дебютини нишонлайди.

** Нидерландия термасини Канада, Эквадор ва Камерун жамоалари қаторида кўриш ғалати. Умуман, «лоларанглар» Россия-2018га келишганида ҳам, узун серия билан мақтанолмасдилар. Чунки бундан олдин 2002 йили ЖЧдан четда қолишганди.

** Канада термаси 36 йиллик танаффусдан кейин ЖЧга қайтди.

** Италия термаси ўз тарихида 4-марта мундиал томошабинига айланди. «Скуадра» 1958-2018 йиллар оралиғида қаторасига 14та мундиалда қатнашганди, энди эса кетма-кет 2-марта четда қоляпти.

** Ажабланарли томони, Европанинг бир қатор бинойидек жамоалари анчадан буён ЖЧга чиқолмаяпти - Чехия ва Украина (2006 йилдан буён), Туркия (2002 йилдан буён), Шотландия (1998 йилдан буён).

** Уэльс термаси «плей-офф»дан омон ўтиб, ЖЧ-2022 иштирокчилари қаторига қўшилса, 15та мундиалга чўзилган омадсиз сериясига чек қўяди. Уэльсликлар катта форумга охирги марта 1958 йили чиқишганди.

** 1938 йилги ЖЧда қатнашган Куба ва Индонезия термалари шундан кейин 19та турнирни ўтказиб юборди - антирекорд.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz