Қайднома

Қидирув

Бернардески ёзда «Юве»дан кетмоқчи

Бернардески ёзда «Юве»дан кетмоқчи

  15.04.2022 10:10
  0
  328
Бернардески ёзда «Юве»дан кетмоқчи

«Ювентус» вингери Федерико Бернардески Туринни тарк этиши мумкин, дея хабар беради журналист Никола Скира.

Манбага кўра, «кекса синьора» ва Бернардески шартномани узайтириш борасида келишувга эга эмас, шунинг учун у ёзда эркин агент сифатида клубни тарк этиши мумкин. Италиялик футболчи «Лацио»га таклиф қилинди, аммо ҳозирча футболчининг юқори маоши музокараларга тўсқинлик қилмоқда. Бернардески «Ювентус»га 2017 йилда «Фиорентина»дан 40 миллион евро эвазига ўтган эди. 28 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда клуб сафида барча турнирлар доирасида 28та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 15 млн еврони ташкил қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz