Қайднома

Қидирув

"Истиқлол"(Фарғона) ҳам ФИФАнинг 16 млн. долларлик жамғармасида маблағ олиши мумкин эди...

"Истиқлол"(Фарғона) ҳам ФИФАнинг 16 млн. долларлик жамғармасида маблағ олиши мумкин эди...

  15.04.2022 02:20
  0
  9590

ФИФА футболчилар фондидаги маблағ тақсимоти бў-йича маълумот берди. Ушбу жамғарма 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, пулини ололмаган, клубларидан ҳақини ундиролмаётган футболчиларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган. Умумий ҳисобда фондга 16 миллион доллар ажратилган. Ушбу маблағ 4та турли даврда юзага келган қарздорликни ёпишга йўналтирилади:

2015 йилнинг 1 июлидан 2020 йилнинг 30 июнигача - 5 миллион,

2020 йилнинг 1 июлидан 2020 йилнинг 31 декабригача - 3 миллион,

2021 йилнинг 1 январидан 31 декабригача - 4 миллион,

2022 йилнинг 1 январидан 31 декабригача - 4 миллион.

Дастлабки икки давр учун тўлов жараёни якунланди. Биринчи даврда 1000тадан кўп, иккинчисида эса 140та «заявка» тушди. Энди ФИФА учинчи ва тўртинчи даврлардаги тўловлар учун аризалар қабул қилмоқда. Тўловга клуби тугатилган ёки профессионал лига иштирокчилари таркибидан чиқарилган футболчилар даъво қилишлари мумкин. 2020 йилнинг ярмида 22та мамлакатдан 39та шундай клуб топилди.

Мазкур янгилик клубидан ҳақини ололмаётган Ўзбекис­тондаги футболчилар учун ҳам қизиқ бўлиши турган гап. Масалан, профессионал клуб мақомидан воз кечган «Истиқлол»ни олайлик. Про лигада яна қайсидир жамоа мавсумни охиригача етказолмаганмиди? Шунингдек, ноҳақлик билан янги юридик шахсни рўйхатдан ўтказган «Андижон» томонидан «отилганлар»га ҳам ФИФАга мурожаат этишни тавсия қиламан. Ўз мамлакатингдаги футбол ташкилотлари орқали адолат қарор топишига эришолмасанг, ФИФАга юзланишинг керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz