Қайднома

Қидирув

Икки афсонадан икки хил фикр

Икки афсонадан икки хил фикр

  15.04.2022 11:44
  0
  9988
Икки афсонадан икки хил фикр

Гарри Магуайрнинг «МЮ»даги муаммолари унинг жамоа ўйин услубига мос келмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Англиялик ҳимоячи «Олд Траффорд»да оғир мавсумни ўтказмоқда ва бир қатор ўйинларда индивидуал хатоларга йўл қўйди. Магуайр бутун мавсум давомида танқид қилинди ва кўплаб мухлислар клуб уни ёзда сотиши керак, деб ҳисоблашади. Бундай вазиятда манкунианликларнинг яқин ўтмишдаги афсоналари, ҳақиқий ҳимоя қўрғонлари - Рио Фердинанд ва Неманья Видич қандай фикрда?

РИО ФЕРДИНАНД: «МЮ» УСЛУБИ ГАРРИГА ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ»

- У Англия либосида феноменал, ақл бовар қилмас даражада ўйнайди, шунинг учун уни «ўлик» футболчи деб айта олмайсиз. Кўплаб болалар «Гарри Магуайр қўшиғини куйлаган вақтимни ҳеч қачон унутмайман», дейишади. Лекин шуни айтмоқчиманки, у Англия терма жамоасида ўзгача ўйнайди, чунки жамоанинг ўйин услуби унга мос келади. «Манчестер Юнайтед»нинг услуби эса унга тўғри келмайди ва бу унинг ишончига путур етказади. Кимлигингиз муҳим эмас, сиз Месси, Роналду, Зидан ёки Мбаппе бўлишингиз мумкин, аммо ўзингизга бўлган ишонч пасайса, исмингиз ёрдам беролмайди. Жерар Пикени эслаш мумкин: у «Юнайтед»даги даврида ўйин услуби туфайли «Барселона»даги каби муваффақиятларга эришолмаган. Боксдаги сингари, футболда ҳам жангларни услублар белгилайди.

НЕМАНЬЯ ВИДИЧ: «МАГУАЙР АСОСИЙ ТАРКИБДАН ЧЕТЛАТИЛИШИ КЕРАК»

- Ҳар бир футболчи фаолиятининг қайсидир босқичида жисмоний ва руҳий ҳолат борасида муаммоларга дуч келади. Менда ҳам бўлган ва Магуайр ҳам бу мавсум ўз даражасига чиқа олмаётгани аниқ. Ўйлашимча, ушбу вазиятда унинг имкониятларидан ҳар бир ўйинда фойдаланмаслик, яхши формага кириб, ишончини тиклагунича дам беришимиз мумкин. Мураббий бўлганимда, Гаррини фақат енгилроқ ўйинларга қўярдим, гарчи бундай баҳслар Премьер-лигада унчалик кўп бўлмаса ҳам. Футболчи майдонда ўзини яна кучли ҳис қилиши керак, юқори босим остида яхши ўйнаш қийин, чунки ҳамма хато қилишингни кутади. Футболчининг мураббийига ўзини майдонда қулай ҳис қилмаётганини айтиши қўрқинчли эмас. «Юнайтед»да мен ҳам даҳшатли ўйинларни ўтказганман ва ўшанда ички хотиржамликни тиклашим осон бўлмаган.

МУҲАММАДХОН тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz