Қайднома

Қидирув

ОЧЛ, 3-тур: "Пахтакор"ни биргина Эдмилсон мағлуб қилди-ми ёхуд яна 2-бўлимда ютаздик

ОЧЛ, 3-тур: "Пахтакор"ни биргина Эдмилсон мағлуб қилди-ми ёхуд яна 2-бўлимда ютаздик

  15.04.2022 00:22
  0
  328
ОЧЛ, 3-тур:

Мана ҳозиргина, Осиё Чемпионлар Лигасининг 3-турида «Ал-Дуҳайл»- «Пахтакор»  ўини якунланди. Афсуски, ушбу ўинда вакилларимиз аламли мағлубиятни қабул қилиб олишди. Янада аниқроғи, қатарликларнинг 27 ёшли бразилия(Бельгия)лик ҳужумчиси Эдмилсонни хэт-триги туфайли 3:2 ҳисобида иродали ғалабани тантана қилишди.

Учрашувда ҳисоб 1-бўлим якунига келиб очилди. Сардор Рашидовнинг ажойиб узатмасини Оливер Шаркич боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олди. Эсласангиз, 1-турда ҳам "шерлар" 1-бўлимда мадонни ғолиб сифатида танаффусга чқишганди...

Иккинчи бўлимда эса жамоалар умумий ҳисобда 4 та гол уришга муваффақ бўлди. 67-дақиқада Эдмилсон мувозанатни тиклади, орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Сардор Собирхўжаев яна «шерлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 72- ва 84-дақиқаларда Эдмилсон яна 2 та гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа «Пахаткор» голлар шоуси тақдим этилган баҳсда Қатар клубига мағлуб бўлди...

ОЧЛ. "D" гуруҳи 

3-тур

"Ал Дуҳайл" (Қатар) – "Пахтакор" (Ўзбекистон) 3:2 (ТУГАДИ)

22.15, "Қирол Абдуллоҳ" стадиони

Бош ҳакам: Ким Да Ёнг (Жанубий Корея)

Қанот ҳакамлари: Парк Кюн Ёнг, Банг Ги Ёл (иккиси – Жанубий Корея)

Тўртинчи ҳакам: Ким Хи Гон (Жанубий Корея)

Гол: Оливер Шаркич 44, 0:1, Эдмилсон 67, 1:1, Сардор Собирхўжаев 70, 1:2, Эдмилсон 72, 2:2, Эдмилсон 84, 3:2

"Ал Дуҳайл": 21.Салоҳ Закария, 3.Муҳаммад Алаэлдин, 4.Тоби Алдервейрелд, 5.Бассам Ҳишом, 18.Султон Ал Брейк, 23.Ассим Мадибо, 12.Карим Будиаф (8.Луиз Жуниор, 74), 27.Абдуллоҳ Абдулсалом (9.Нам Таэ Хи, 74), 10.Эдмилсон Жуниор, 11.Алмуаз Али (17.Абдулраҳмон Фаҳми, 58), 14.Майкл Олунга

Захира: 99.Мамдуҳ Шиҳоб, 2.Муҳаммад Муса, 15.Муҳаммад Ҳолид, 124.Шанон Муборак, 7.Исмоил Муҳаммад,  20.Али Афиф, 28.Рашид Абдулазиз  

"Пахтакор": 33.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Алексей Ларин, 23.Шерзод Аъзамов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков (28.Диёр Холматов, 86), 27.Сардор Собирхўжаев, 18.Ҳожимат Эркинов, 11.Сардор Рашидов (8.Азизбек Турғунбоев, 78), 10.Драган Черан (6.Икром Алибоев, 42,) 14.Оливер Шаркич (29.Жасурбек Ёқубов, 78)

Захира: 35.Санжар Қувватов, 32.Беҳрузбек Асқаров, 88.Шаҳзод Азмиддинов, 36.Аббос Эргашбоев, 42.Аббосбек Файзуллаев,   77.Миржаҳон Мираҳмадов

Огоҳлантириш: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор") 53, Ассим Мадибо ("Ал Дуҳаил") 85, Жасур Ёқубов ("Пахтакор"), 88


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz