Қайднома

Қидирув

Тен Хагга Роналду керак эмас

Тен Хагга Роналду керак эмас

  15.04.2022 18:45
  0
  3592
Тен Хагга Роналду керак эмас

«Манчестер Юнайтед»нинг бўлажак бош мураббийи Эрик Тен Хаг клуб раҳбарларига ҳужумчи Криштиану Роналдуни ўз таркибига киритмаслигини айтди. Айни дамда голландиялик мутахассис бор этиборини «Аякс» билан мавсумни якунлашга қаратган, бироқ шу билан бирга «Олд Траффорд»даги ёзги трансферлар ойнаси ҳақида ўйламоқда.

Daily Star нашри хабарига кўра, Тен Хаг «қизил иблислар» раҳбариятига 37 ёшли футболчисиз жамоа тузмоқчи эканлигини айтган, чунки унинг ёши португалияликнинг ўйинига таъсир ўтказади. Эътиборлиси, Криштиану «МЮ»нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Маълум қилинишича, юлдуз футболчи мавсумдан ҳафсаласи пир бўлган, шу боис март ойи охирида у агенти Хорхе Мендеш билан гаплашиб, фаолиятини давом эттириш имкониятлари ҳақида гаплашган. Бироқ, у ҳақида қарор аллақачон қабул қилинган, шунинг учун энди Роналду кетиш йўлларини излаши керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz